27 November 2012
00:34 - Сирдарёнинг Боёвут туманида баллон ёқиб исинган безорилар жазоланади
24 ноябрь куни Сирдарё вилояти вилояти ҳокими Ойбек Ашурматов селектр орқали ўтказган мажлисида бу борада миршаббошига кўрсатма берди. Гап шундаки, вилоятнинг Боёвут тумани марказида бир неча ёш йигит тунда тракторнинг резина ғилдирагини ёқиб исинишган. Аланга зулмат чўккан шаҳарчани ёритаркан, бу нарса атрофдигиларнинг эътиборини ўзига тортган.

Олов тафтидан юрагига жасорат кирган 10 га яқин йигит эса, стихияли равишда ҳокимят биносига ўз норозилигини билдириш учун борган ва сўнгра бундан фойда йўқлигини билиб, қайтишган.

Бу гап юқорига етиб боргач, вилоят ҳокими балон ёқиш ва ҳокимиятга юриш ташкилотчиларини аниқлаш ҳамда уларни жазолаш хусусида кўрсатма берибди. Бир неча кишининг қамоққа олингани ҳам айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарёдаги фаоллари суриштирувлар олиб бормоқда.