25 November 2012
21:08 -
“Ҳаракат” ҳукуматни ёлғон гапиришда айблади, Қонунчилик Палатаси феълан “Ҳаракат” тарафига ўтди
Бир қатор хабарларимизда, хусусан, шу йил 20 ноябрдаги хабаримизда “Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) 82,5 фоизи нодавлат секторда яратилилгани ҳақида ҳукумат тарқатаётган хабар ёлғон эканлигини айтдик.
Тўғри айтдик, чунки, Ўзбекистонда хусусий секторга оидлиги айтилаётган ишлаб чиқариш корхоналари фақат қоғоздагина хусусий секторга киради. Аслида, улар давлат корхоналари. Масалан, қишлоқ хўжалик секторини олайлик. Деҳқон ва фермер хўжаликлари хусусий секторми? Йўқ. Нима учун?
Ўйлаб кўринг, бизда ер давлатники. Демак, фермер ва деҳқон хўжаликлари давлатнинг ерида ишлашади. Улар ўзлари истаган маҳсулот етиштира оладиларми? Йўқ. Улар давлат истаган нарса етиштиришга мажбурлар. Мажбуриятлари – асосан пахта етиштириш. Улар ўз маҳсулотларини, масалан, пахтани ўзлари истаган ерда сота оладиларми, нархни бозорда ўзлари белгилайдиларми? Йўқ. Улар пахтани давлатга, давлат белгилаган нархда, сал кам текинга топширишга мажбурлар.
Шундай шароитда, фермер ва деҳқон хўжаликларини нодавлат, яъни хусуий секторга оид эканлигини гапириш навбатдаги масхарабзлик, ўз-ўзини алдашдан бошқа нарса эмас.
Ўзбекистонда савдо системаси ва майда-чуйда ишлаб чиқариш кохоналаридан ташқари ҳамма нарса давлат секторидадир. Куни кеча Олий Мажлиснинг Қонунчлик Палатасида “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг қабул қилиниши “Ҳаракат” агентлиги ҳақ эканлиги яна бир марта исботлайди.
Бу дастурга кўра, 2013 йилда Ўзбекистонда 972,7 мингта янги иш ўрни ташкил этилар эмиш. Бу рақам мутлақо нореал эканлигини, Ўзбекистонда ҳар йили шунча иш ўрни яратилса, миллионлаб ўзбеклар чет элда мардикорчилик қилмаган бўлишларини ҳам чет қўйиб, масаланинг бошқа тарафига эътибор берайлик.
Ўзбекистонда ростдан ҳам ЯИМнинг 82,5 фоизи нодавлат секторда яратилса, демак, ишлаб чиқариш корхоналари қувватининг тахминан шунча фоизи давлатга эмас, хусусий секторга оид бўлради. Хусусий сектор юқоридан келаётган бўйруқ эмас, ўзи оладиган фойда нуқтаи назаридангина янги иш ўринлари яратади. Бозор иқтисоди жорий қилинган ҳеч бир давлатда ҳеч қандай қонун хусусий корхоналарни иш ўрни яратишга мажбур қилолмайди. Қонунлар бизнес эгаларини иш ўринлари яратишга рағбатлантириши мумкин, холос.
Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси эса, Совет замонини эслатувчи иш ўринлари яратиш дастури, аслида, планини тасдиқлабди. Бундай воқеа, бозор иқтисоди ишлаётгани иддао этилаётган давлат учун масхарабозликдир.
Аммо, масалага бошқа томондан ёндошайлик. Ўзбекистонда амалда сал кам ҳамма корхоналар, хусусан деҳқон ва фермер хўжаликлари, давлатники бўлгани сабабли, давлатнинг қонунчлик органи давлат корхоналарига 972,7 мингта янги иш ўрини яратиш плани бераётгани ғоят табииийдир.
Яъни, Қонунчилик Палатаси “Ҳаракат” агентлиги ҳақ эканлигини, Ўзбекистонда сал кам ҳамма корхоналар давлат қўлида эканлиги тасдиқламоқда. Офарин, қонунчиларимизга! Табиий, масхарабоз қонунчиларимзга!