24 November 2012
06:29 -
“Ҳаракат” хатқутисига келган хат ва Абдураҳим Пўлатнинг жавоби
Хатқутимизга шундай хат келди: Assalomu alaykum. Avvalo "Harakat"ning o'quvchilar auditoriyasi kengayib borayotganini olqishlab, bir chimdim tanqidimni qistirib o'tmoqchiman.
1989 yili mitinglar orqali o'zbek tiliga davlat maqomi berilishiga erishganini har ikki gapni birida takrorlaydigan "Birlik" nega partiya o'rinbosari Po'lat Ohunovning maqolasini rus tilida chop etadi? Nima Po'latjon o'zbekchada qo'shiqchi Rayhona kabi no'noqmi? O'zini madaniyatli qilib ko'rsatish qabilida rus tilida gaplashadigan o'zbek yoshlariga Po'latjon akamiz andoza bo'lsa yoshlardan nega hafa bo'lamiz?
Maqola rus saytlari uchun yozilgan biz shunchaki uni husxasini saytimizga qo'ydik demoqchilarmi? Ha gapga chechan bo'lmay qolinglar!
Bahodir Musaev o'zbekcha bilmaydi deb bir necha bor hayqirilgan shu saytdan turib.
Boshqalarga "shok terapiya"sini qo'llashga juda ustasizlar. Po'latjonga istisnomi?
Tohir
Абдураҳим Пўлатнинг жавоби: Tohir исмли ўқувчимизнинг хати ҳис-ҳаяжон билан экспромт ёзилган бўлса эди, унга эътибор ҳам бермасдик. Аммо, хат чуқур ўйлаб ёзилган. Унда “Бирлик”нинг митингларию Баҳодир Мусаевни танқид қилганимиздан тортиб, ёшларга ибрат бўлиш кераклиги ва менинг “шок терапия” усулимгача тилга олинган.
Айни замонда, хат оддий ўзбекнинг, яъни кўпчилик ўзбекларнинг бугунги менталитети ва ўйлаш даражаси ибтидоий даражада қолиб кетганини, чуқур ўйлаб ҳам “ўйламасдан гапиравериш” бизда одат тусига айлангани кўрсатади.
Шу сабабли, яна “шок терапия” усули билан бу хатга ўзим жавоб беришга қарор қилдим.
Биринчидан. “Ўзбек тилини давлат тили қилиш” ғоясини бошқа тилларни мутлақо ишлатмаслик сифатида тушуниш ибтидоийлик эмас, ўта ибтидоийликдир. Айнан биз бирликчилар, Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, Ўзбек тилини давлат тили қилдик. Бу тарихда қоладиган воқеа. Аммо, бугун Ўзбекнинг бошига тушган муаммоларни йўқ қилиш учун жойида чукча тилини ишлатиш керак бўлса, уни ҳам ишлатаверамиз. Ўзбек тили эса, давлат тили бўлиб қолаверади.
“Ҳаракат” агентлигининг сайтида русча ва туркча саҳифалар очишга, инглизча саҳифани кенгайтиришга молиявий имкониятимиз бўлмаяпти. Аслида, бундай саҳифалар жуда ҳам керак, Ўзбек учун керак. Ўзбек тили эса, давлат тили бўлиб, ўзбекча саҳифамиз асосий саҳифа бўлиб қолаверади.
Иккинчидан. Ўзбек ёшларига ўрнак бўлиш - фақат Ўзбек тилини ишлатиш эмас. Миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган Ўзбекни қайтадан миллат даражасига кўтаришдир. Бу йўналишда биздан бошқа фаолият олиб бораётган на бир инсон на бир ташкилот бор. Бўлса, мисоллар билан кўрсатинг, мен улардан кечирим сўрашга тайёрман. Ҳозирги ўзбек ёшлари Ўзбек эмас, қорамол бўлса, бу – бизнинг айб эмас. Аммо, биз уларни, истасалар ҳам истамасалар ҳам, қайтадан миллат қиламиз.
Учинчидан. Баҳодир Мусаевни ўзбек тилини билмасликда эмас, аҳмоқликда айбладик. Ахир у, масалан, ойлаб эмас, йиллаб, ўзи йўқ Миллий Нажот Комитетини улуғлаш билан шуғулланмадими? Қани ўша Комитет? Шундай Комитет ўз борлигини кўрсатолса эди, биз аҳмоқ бўлиб қолардик. Шуни тан олиш керакки, ҳар қандай воқеаларнинг келажагини кўра олиш нуқтаи назаридан бизга тенг келоладиган на бир ўзбек на бир ўзбеклар ташкилоти бор.
Ва, ниҳоят, тўртинчидан. Пўлат Охуннинг мақоласи атайлаб рус тилида тайёрланган. Ўзбекдан чиққан хоин-ҳаромийларга қарши кураш учун мақолани русча ёзиш керак эди, ёзилди. Аввал айтганимдек, Ўзбекни ҳозирги шармандали аҳволдан қутқариш учун керак бўлса, чукча тилдан ҳам фойдаланаверамиз.
Ўзбек тили давлат тили бўлиб қолаверади. Чунки, бунга биз эришганмиз.