24 November 2012
07:13 - Нью-Йорк фондлар бозори Барак Обаманинг янги муддат президентлигига қўникётганга ўхшади, Dow Jones индекси 13 мингдан ошди
АҚШда 6 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайлови арафасидаги ноаниқлик туфайли бироз тушиб бораётган Dow Jones индекси, Обама президентлик курсисида қолиши аниқ бўлгач, ўпирилган эди. Шундан кейин, аниқроғи, ўтган ҳафта жума куни Барак Обама катта бизнесга ёқмайдиган баъзи сайловолди ваъдаларидан воз кечишга тайёр эканлигиникўрсатувчи сигналлар берди.

Катта бизнес унинг сигналларини мамнутият билан қабул қилди. Мана натижа. Ўтган жума куни Нью-Йорк фондлар бозори бекилганда, Dow Jones 12588 га тенг бўлганди. АҚШда пайшанба куни байрам бўлгани сабабли, жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк фондлар бозори 4 кун ишлади. Кеча у бекилганда, Dow Jones 13010 га чиққанди. Яъни, бир ҳафталик ўсиш 422 поғана бўлди.

Қисқаси, Dow Jones сайловнинг эртасига психологик 13 минглик маррадан тушиб кетган эди, кеча у ўша маррадан сакраб ўтди.