23 November 2012
21:24 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Бирлик” ва “Эрк” Путин ва Марказий Осиёдаги тарафдорларини Гага трибуналига топшириши керак
Хатқутимизга исмини айтмаган ўқувчимиздан шундай мактуб келди:

“Сурия борасида АҚШ ҳали бундай қадам қилмоқчи эмас (АҚШ Сурия мухолифатини расмий ҳокимият сифатида тан олмаслиги назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”), чунки АКШ яқин шарқдаги сиёсий мажорларда бош айбдор эмаслигини исбот қилмокқи , бир неча йилдан буён давом этаётган мажорада тинч халқ қиргин қилинди, бунда Асад ва уни тарафдорлари айбдор бўлиши лозим. Аввало Россия. Россия Марказий Осиёдаги халқларнинг манкуртга айланишида ва диктаторлар қўлида уйинчоқ бўлишида ҳам бош айбдордир. Манимча, Путин ва уни Марказий Осиёдаги тарафдорларини Гага тирбуналига топшириш вақти келмоқда. Бу Бирлик ёки Эрк бошчилигида амалга оширилади.”

“Ҳаракат” таҳририятидан: Авваламбор, Россия Марказий Осиёдаги халқларнинг манқуртга айланишида ва диктаторлар қўлида ўйинчоқ бўлишида ҳам бош айбдордир, деган фикр унчалик тўғри эмас. Қайта қуриш йиллари “Бирлик” Россия ва бошқа жумҳуриятлардаги демократлар билан СССРдек даҳшатли тоталитар системани йўқ қилиш учун кураш бошлади. Ельцин замонида эса Россиянинг Ўзбекистон билан иши ҳам бўлмади.

Ислом Каримнинг топшириғи билан “Бирлик”ни парчалаган ва бугунги режимнинг пайдо бўлишига, ўзбекларнинг бугунги ҳолга тушишига, жумладан, манқуртларга айланишига сабаб бўлганлар – Россия эмас, 53-54 лақабли Салой Мадамин раҳбарлигидаги хоин-ҳаромийлардир. Ўзбекларни манқуртликдан чиқариш, Ўзбекни қайтадан миллат қилиш учун кураш олиб бораётган ягона ташкилий куч, яъни “Бирлик” Партиясини ҳозир ҳам парчалашга ҳаракат қилаётганлар яна ўша ичимиздан чиқаётган ҳаромийлардир.

Агар Путиннинг ўзбек халқига нисбатан жиноятлари очиқланса, уни Гага эмас, инсониятга қарши қилинган жиноятлар билан шуғулланиш учун бир неча йил аввал БМТ тарафидан махсус тузилган Римдаги халқаро судга беришимиз керак. Ўзимизнинг ичмиздан чиққан миллат душманлари, миллат хоинлари ва ҳаромийларни эса, Ўзбек халқнинг ўзи жазолайдиган кун келади. Бундай ишлар албатта “Бирлик” ва “Эрк” партияларининг, табиий, Самад Мурод раислигидаги ҳақиқий “Эрк” партияси ҳақида гапирмоқдамиз, ташаббуси билан амалга оширилади.