23 November 2012
22:57 - Жамшид Хон: Эй ўзбеклар тўйингизни қилиб қолинг, Гулнорахон шағам ушлаб тургунча

 

“Ҳаракат” агентлиги тарқатган “Тошкентда Гулнора Карим баковуллик қилаётган "1000 та тўй ва 1000 та суннат тўй" лойиҳасининг якуний босқичи бошлангани” ҳақидаги хабар таъсири остида қуйидаги стрларни ёздим. Балқи ўзбекларни қизиқтирар.



Эй ўзбеклар тўйингизни қилиб қолинг
Олингиз дам, чекмангиз ғам.
Келин куёв киришсинлар гўшангага
Уялмасдан, хеч қўрқмасдан.
Чунки унда Карим қизи Гулнорахон,
Турадилар қўлларида ушлаб шағам,
                                  ушлаб шағам.

Жамшид Хон
22 ноябрь 2012 йил

 

Интернетда тарқатилган Гулнора Каримнинг расмларига қараганда, у гўшангада шағам ушлаб туришдан бошқа нарсаларга ҳам қодир.