23 November 2012
00:00 -
Тошкентга Европа Иттифоқининг эксак даражали мулозими – Олий Комиссар Кэтрин Эштон келади

Кэтрин Эштон Президент Ислом Карим ва бошқа расмийлар билан учрашганда Ўзбекистондаги демократиянинг аҳволи ва “Бирлик” Партиясини рўйхатдан олиш масаласини тилга олиш-олмаслиги ҳам маълум эмас. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, ҳамма учрашувлар “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов, партия Бош котиб Васила Иноятова ва 4 вилоят партия ташкилотининг раҳбарлари таркибидаги делегация яқинда ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонасида расман қабул қилинганининг сояси остида ўтади.
Яна бир нарсани тагини чизиш керак. Ўзбекистонга бу каби юксак лавозимли сиёсатчилар ташриф буюришидан бир оз аввал, уларнинг шарафига бўлса керак, бир ёки бир қатор қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар озод қилинар эди. Бу сафар ҳам шундай бўлади деб умид қилиш керак. Қолаверса, бирликчилар ЕИдаги учрашув пайтида айнан шу маслани ҳам кўтаришган эди.