23 November 2012
00:10 - Ғарбдан қувилган “Foohosha” Тошкентда тўй-базмларни қиздириш билан шуғулланмоқда
Тошкентдаги муҳташам “Версаль” ресторанида хонанда Райҳон Ғаниева ҳамда Йигитали Мамажоновнинг никоҳ тўйи ўтди. Машҳур режиссёр Наби Ғаниевнинг невараси, таниқли хонанда Райҳон эл орасида машҳур бўлгани учун ҳам тўйга тумонот одам йиғилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хавфсизликни таъминлаган тўйга Президентнинг катта қизи Гулнора Карим келди ва, тўёна сифатида бўлса керак, хонанда Рашид Холиқов билан қўшиқ айтди. Ўзининг Guli бренди остидаги атир-упаларини келин-куёвга совға қилди.

Райҳон Ғаниева ва Йигитали Мамажоновнинг боши осмонда бўлганига шубҳа йўқ. Бироқ, вақти келади, улар тўйларига Гулнорани таклиф қилишмаганини, душманлари монтаж қилиб, сохта видеолар тарқатишганини иддао қилиб юришади.