22 November 2012
23:18 - Сирдарёда йўловчи автобус ҳалокатга учради
Бу борада ўрисларнинг РИА-Новости ахборот хизмати маълум қилган. Вилоятнинг Оқ-олтин туманида 21 ноябрь 13 лар атрофида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси туфайли 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 9 нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсиизлиги бошқармаси ҳалокат сабабини автобуснинг техник носозлиги билан изоҳламоқда. Ҳодиса юзасидан Оқ-олтин тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси (Йўл транспорти ҳодисаси) асосида иш қўзғатилган, суриштирув ва тергов ҳаракатлари бормоқда.