21 November 2012
01:29 -
Ҳиллари Клинтон Исроилга келмоқчи, Туркия Ташқи ишлар вазири Ғазода, у қачон Ўшга келади?
АҚШ Президенти Барак Обама Исроил-Филистин, аниқроғи, Исроил-Ғазо ўртасидаги қонли жанжални тўхтатиш ҳаракатларига ҳисса қўшиш мақсадида Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонни бугун Исроилга жўнатиш ниятини билдирди. Воқеалар шундай тез ривожланмоқдаки, балки, Ҳиллари Клинтон Қуддусга келиб ҳам бўлгандир.
Аммо, Ғаззога Араб Давлатлари Лигасининг Бош Котиби Набил ал-Араби, ҳамма араб давлатларининг ташқи ишлар вазирлари ва Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли етиб келгани Туркия матбуотида хабар қилинди.
Аҳмад Довудўғли 75 миллионли Туркия халқи номидан филистинликларга ҳамдардлик билдириб, қуйидагиларни ҳам гапирди: “Исроил Ғаззога ҳужумлари дарҳол тўхтатиши, бу ўлкага қарши қилинган блокада йўқ этилиши лозим. Ғаззони қамоқхонага айлантирилишини истамаймиз. Биз Араб дунёси билан блокада йўқ қилингунча биргамиз.”
Маълумки, Исроил Ғаззога қарши ҳужум бошлаганига 6 кун бўлди. Бу вақт ичида 100 дан ортиқ филистинли ҳалок бўлди. Туркия арабларга ҳамдардлик билириб, уларни ҳимоясига отилгани инсонпарварлик нуқтаи назаридан олқишга сазовордир.
Аммо, унутамайликки, 2012 йил июнь ойида қирғиз фашистлари 3 кун ичида 300 ўзбекни қирғин қилиб, баъзи ўзбекларни тириклайин ёқишганда, Туркия ҳукумати у ерга Ташқи ишлар вазирини жўнатмаган, қирғинни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаган эди. Ўйлаймизки, Туркия бу кунларда қилаётган қадамларидан кейин, Турк дунёсида бўлаётган зўравонликларга кўз юмиш сиёсатидан воз кечади, ташқи сиёсатида биринчи ўринга Турк дунёсини чиқариб, турклар ичидан чиққан фашизмни йўқ қилиш учун амалий ишлар қилишга ўтади, ўз вазирини Ўшга юборади. Акс ҳолда, ҳозирги Туркия ҳукумати тарихга икки юзламачи бўлиб кириши шубҳасиздир.