20 November 2012
23:36 -
Ўзбекистон конституциясига кўра, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, Ислом Каримга кўрачи?
ЎзА агентлиги бугун тарқатган хабар эмас, “Мулкдорлар ҳуқуқининг ишончли ҳимояси” номли мақолада Ўзбекистон конституциясининг 53-чи моддасидаги “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” деган сўзлар ҳам келтирилади, “Президентимиз раҳнамолигида бу борада ҳуқуқий кафолат ва кенг имкониятлар яратилгани” урғуланади.
Конституциямизда шундай модда, ҳаётимизда Ислом Каримдек раҳнамо борлиги жуда яхши, аммо ЎзАдаги мақоланинг муаллифи Норгул Абдураимова асл ҳаётда нима бўлаётганини билмайдими? Ўзбекистон Президентининг “Foohoosha” лақабли қизи шведлардан 300 млн доллар пора олиб, МТС Ўзбекистон ширкатининг мол-мулкини осонликча TeliaSonera ширкатига олиб берганини бутун дунё хабар қилди. Наҳотки, Норгул Абдураимованинг бундан хабари йўқ?
Ўзбекистонда ҳамма нарса Ислом Карим раҳнамолигида қилинар экан, МТС Ўзбекистон ширкатининг тор-мор қилиниши Президентининг эътиборидан четда қолибдими? Бўлиш мумкин. Агар шундай бўлган бўлса, Норгул Абдураимова кабиларнинг вазифаси Ислом Каримнинг эътиборини бу каби воқеаларга тортиш ва унинг ёрдамида адолат тикланишига хизмат қилиш бўлиши керак.