20 November 2012
20:46 -
Жаҳон миқёсидаги ўзгариш: Бугун Туркия Ғарбдан юз ўгириб, араблар билан бирга бўлиш қарорини очиқлаган кун
29 октябрдаги хабаримизда Анқарада Жумҳурият куни муносабати билан митингга чиққанларни кўзни ёшлантирувчи газ ва совуқ сув сепиб тарқатилишини “ҳукумрон партиянинг ўлган кунидилар” деб таҳлил қилган эдик. Ҳукмрон партия олиб бораётган сиёсат бу таҳлилимзнинг тўғрилигини исботламоқда. Мана бугунги яна бир мисол.
Сўнги йилларда очиқдан-очиқ араб мамлакатлари билан бир сафда бўлиш, араб дунёсининг лидери бўлиш истагини кўрсатаётган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ўзи раҳбарлик қиладиган исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг парламентдаги фракциясида нутқ сўзлаб, жаҳон миқёсида катта ўзгариш деб баҳоласа бўладиган қадамни қилди.
У ҳар доимгидек Исроилга ташланаётгани муҳим эмасди. У биричи марта Ғарбдан юз ўгириш ниятини очиқлади, десак бўлади.
Унинг узундан-узоқ нутқининг асосий нуқтасини қуйидаги сўзлари билан қисқа ифодалаш мумкин – Кўрфаз мамлакатлари, Қатар, Саудия Арабистони билан қўлни-қўлга бериш мажбуриятидамиз. Бугун уларни (йўқ қилишмоқда деган маънода бўлса керак – Ҳаракат), эртага бизни.
Туркия Бош вазири 2 йил олдин Исроил аскарлари “Мовий Марамара” кемасида ўлдирган 19 ёшли Фиркан исмли йигитнинг танаси текширувдан ўтказилгандан кейин тузилган тиббий ҳисоботни ўқиган одамнинг сочлари тикка туришини, бу ҳисоботни шахсан ўзи Барак Обамага берган бўлса ҳам, АҚШ Президенти бунга эътибор бермаганини урғулаб, Ғарбга қарши қаттиқ ташланди.
Ташланишга асос бўлса керак. Аммо қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг тириклайин ёқилиш саҳналари Интернет орқали дунёга намойиш қилинганда, Ражаб Эрдўғоннинг ўзи қаерда эди? У шундан кейин ҳам ҳар қадамда Алмазбек Атамбаев билан қучоқлашиб юрмаяптими? Обамага ташланишдан олдин, одам ўзига ҳам бир қараб олса яхши бўларди.