15 November 2012
07:14 -
Иккинчи кризисми ёки Нью-Йорк фондлар бозорининг Барак Обама билан уруши?

Аммо, кеча Dow Jones 185 поғонага тушиб кетди. Олдинги кунлардаги кичкинароқ тушишлар ҳам қўшилиб, энди у 12571 га тенг.
Савол туғилиши табиий: Машҳур Жорж Сорос огоҳлантираётган иккинчи кризис келмоқдами ёки сайлов натижаларидан қониқмаган Нью-Йорк фондлар бозори Барак Обама билан урушини инерция бўйича давом эттирмоқдами? Ҳарҳолда саволнинг иккинчи қисми ҳақиқатга яқинроқ. - фондлар бозори Барак Обама билан урушини тўхтатолмаяпти. Буни ҳам тушунса бўлади, чунки, Обама катта бойларга катта солиқ солмоқчи.
Аммо, бойларнинг янги шароитга кўникишдан, ҳамёнларини очишдан бошқа йўллари ҳам йўқ. Чунки, янги кризис уларнинг ҳам зарарига бўлади.