15 November 2012
05:52 -
Тошкент йирик шатранж байрамига мезбонлик қилади

Шахмат бўйича бундай юқори даражадаги турнирнинг гран-приси 6 босқичда ўтказилиб, икки йил давом этади ва 3 нафар ғолиб шахматчи жаҳон чемпиони (ҳозир жаҳон чемпиони - Вишванатан Ананд) билан учрашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Таъкидлаш керак, FIDE гран-присининг илк босқичи шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Лондонда ўтказилган. Иккинчи босқич Тошкентда ташкил этилмоқда. Кейинги босқичлар 2013 йилда Лиссабон, Мадрид, Берлин ва Парижда ташкил этилади.