15 November 2012
04:41 - Ўзбек футболчилари Эрон устидан тарихий ғалабага эришди
Бироз аввал Теҳрондаги Озоди стадионида ниҳоясига етган учрашувда Ўзбекистон терма жамоласи футболчилари мезбонлар устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Улуғбек Бақоевнинг 71-минутда киритган голи эронликлар устидан муҳим ғалабани келтирди.

Бугунги ғалаба Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларида қўлга киритилган бўлишига қарамай, ўзбек футболчилари учун тарихийдир. Чунки, шу пайтгача ҳамюртларимиз футболда бир қадар кучли бўлган Эрон термасини ютиш тугул ҳатто уларнинг дарвозасига гол ҳам киритмаганди. Энди футболчиларимиз ўз гуруҳида биринчи ўринга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун БААда ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида футболчиларимиз ярим финалда Жанубий Кореяга мағлуб бўлди.