14 November 2012
06:28 -
Американинг машҳур мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси тарқатган хабарга кўра, илк марта Американинг энг буюк мусиқий анъаналаридан бири бўлмиш блуграсс мусиқаси Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Аъзоларининг барчаси аёллардан иборат “Della Mae” блуграсс мусиқа гуруҳи 19 ноябрь соат 19:00 да Тошкентдаги “Туркистон” саройида концерт беради.
Блуграсс ўзига хос америкача мусиқа усулларидан биридир, дейилади АҚШ элчихонаси хабарида. У АҚШнинг Аппалачи ҳудудида шотланд, ирланд ва инглиз иммигрантлари орасида келиб чиққан. Блуграсс мусиқа усули ана шу иммигрантларнинг анънавий мусиқалари воситасида ривожланиб борган ва бугунга келиб у жазз мусиқаси элементларини ҳам ўз ичига олади.
Гуруҳнинг Марказий Осиёдаги гастроли АҚШ Давлат департаментига қарашли “Америка мусиқаси чет элда” дастурининг бир қисми бўлиб, у халқаро маданий алмашинув ташаббуслари орқали хилма-хил америкача мусиқий жанрларни ўзида акс эттиради.
Пойтахтдаги “Туркистон” саройида бўладиган концерт чипталари бепул бўлиб, уларни элчихонаниг Ахборот-ресурс марказидан олиб кетиш мумкин.