14 November 2012
06:47 - Яна бир сенсация: “Эрк” партияси исломчилар билан махфий музокаралар олиб бормоқдами?

“Ҳаракат” агентлигининг хатқутисига бир неча ўқувчимиз Uznews.net сайтидан олингани иддао этилаётган рус тилидаги “Партия “Эрк” ведет тайные переговоры с исламистами” номли узундан-узоқ мақолани ташлабди. У мақолага мутлақо эътибор бермадик, чунки, у асосан "Викиликс"да гўёки фош қилинган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланднинг Давлат Департаментига йўллаган маълумотларидан, яъни ҳозир дипломатик тилда “депеша” деб аталадиган ҳужжатлардан иборат эди.

Гап шундаки, бундан 1-2 йил аввал бутун дунё “Викиликс”да эълон қилинган АҚШ дипломатларининг депешаларини буюк сенсация сифатида муҳокама қилар экан, “Ҳаракат” агентлиги ўша воқеаларни бирон марта ҳам тилга олмади. Нимага?

Чунки, дунёда манфаатлари ҳар доим бир-бирига мос келавермайдиган давлатлар бор экан, элчиликлар ўзлари ишлаётган давлат доирасидаги ҳар қандай маълумотни ўз ҳукуматларига етказиб борадилар. Қўполроқ қилиб айтсак, эшик “тиқ” этса ҳам шунга яраша депеша жўнатилади. Бу депешаларнинг мутлоқо кўпчлиги жойига етиб боргунча ўз қийматини йўқотиб ҳам бўлади.

Бу депешаларни жуда катта сенсация сифатида дунёга эълон қилган "Викиликс" сайтининг бошқарувчилари, жумладан, ҳозир қайси бир Лотин Америка давлатининг Лондондаги элчихонасида бекиниб ётган раҳбари ҳам аҳмоқдан бошқа нарса эмас.

Ҳар бир одам бизнинг фикримизни тўғри тушуниши учун, ўта қўпол бўлса ҳам, бир ўхшатиш қилмоқчимиз.

Никоҳдан ўтган эр-хотин кечаси ўринда ётиб қилаётган ишларини халқ тилидаги сўз билан айтинг, қандай уятли нарса бўлади. Ваҳоланки, эр-хотин Оллоҳ буюрган муқаддас вазифани бажармоқдалар, кейинги авлодни яратмоқдалар. Қолаверса, бу сатрларни ўқиётган ҳар бир инсон ўшанақа уятли ишларнинг маҳсулидир.

Дипломатларнинг иши ҳам шунақа. Улар ўз мамлакатлари учун керакли ишни бажармоқдалар ва бажарадилар. Уларни гўёки фош қилиб, “Викиликс”да депешаларни эълон қилиш – никоҳдан ўтган эр-хотиннинг ўринда қилаётган ишларини яширинча видеога олиб, “мана қаранг, нима қилишмоқда” деб, Youtube каби сайтларда эълон қилишдан бошқа нарса эмас.

Шу фикрлардан келиб чиқиб айтсак, “Викиликс”дан олинган материаллар асосида узундан-узоқ мақола ёзган Uznews.net сайти ва унинг раҳбари Галима исмли қозоқ аёли, авваллари ҳам таъкидлаганимиздек, аҳмоқдан бошқа нарса эмас. Эй, аҳмоқлар, бундан кўра, Ўзбекнинг, Ўзбекистоннинг, Марказий Осиёнинг, қолаверса Жаҳоннинг бугуни ва келажаги хусусида ўйланглар, шу ҳақда бирон нарсалар ёзинглар, ўқувчиларингиз сони ортади.

Шундай бўлса ҳам, ўқувчиларимиз учун фойдали бўлар дея, бу мақола ҳақида бир неча фикр билдирмоқчимиз.

Биринчидан. Аввал Ислом Каримга хизмат қилиб, кейин бир тепиб улоқтирилган “Эрк” партиясининг раҳбарлари чет элга қочиб келгач, ўзларни пул билан таъминлашга ўтган исломчиларга ёқиш учун исломий шиорлар айтиш йўлига ўтганларини “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 1995 йилнинг бошида Вашингтонда Миллий Демократик Институт уюштирган йиғилишда, Давлат Департаменти вакилларининг кўзи олдида айтиб, Салой Мадаминни қандай шарманда қилганини ҳамма билса керак. 1996 йили Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг бўлғуси лидери Тоҳир Йўлдош Истанбулда аввал Абдураҳим Пўлатга ҳамкорлик ва президентлик таклиф қилиб, рад жавоби олгандан кейин, “Эрк” раҳабари Салой Мадамин билан ҳамкорлик йўлига ўтгани, 1999 йили Тошкентда уюштирилган портлашлар “Эрк” партияси лидерлари тарафидан қўллаб-қувватланганини билмайдиган одам қолмаган.
Энди бу партиянинг исломчилар билан ҳамкорлигини фош қилишга бало борми? Бу ҳаммага маълум нарса-ку.

Иккинчидан. Айнан ўша йиллари, Галима Бухарбоева ашаддий “Эрк” тарафдори эди. Ҳозир ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, Галима нимага ўзгарди ва “Эрк”нинг исломчилар билан ҳамкорлигини қораламоқда? Аввал ҳам айтилганидек, баъзи одамлар қайси оёқ билан ўриндан турсалар, ўшанга қараб иш қиладилар, Галима кабилар эса, устларидаги одам қайси оёғи билан тушишига қараб иш қиладилар. Демак, шу кунларда кимдир унинг устидан бошқа оёғи билан тушган. Қолаверса, ислом фанатиклари бўлган акромийларнинг қуролли қўзғолонини “продемократик кучларнинг чиқиши” деб Вашингтонда ва
ъз қилган одам ҳам ўша аҳмоқ Галимадир. Энди у “Эрк”нинг исломчилар билан ҳамкорлигини қоралайдими?

Учинчидан. Отаназар Ориф ҳеч бир ғоя ёки принципга содиқлик кўрсатмаган Салой Мадамин каби ифлос бир инсон. У ўз раисини АҚШ элчихонаси ходимларига сотиб, пул қилиб юрганини ҳам ҳамма билади. Ифлосликни қўйиб туринг, оддий бир аҳмоқ. У 10 йилча аввал Вашинтонга келиб, Давлат Департаментидаги бир учрашувда шундай деган: “Бизга пул беринг, қамоқхоналардаги сиёсий маҳбусларга компютерлар олиб берамиз, улар биз билан Интернет орқали боғланадилар ва доимий алоқа қилиб турадилар, жуда кўп нарсани билиб турамиз”. Давлат Департаментидагилар ҳам унинг аҳмоқлигини кўришган экан, АҚШнинг элчиси бу одамга асосланиб, Давлат Департаментига депешалар ёзиши мумкинми?
Бунинг устига, бу партиянинг 2003 йил охирида Тошкентда ўтказилган қурултойи қатнашчиларининг мутлақо кўпчилиги Самад Муродни раисликка сайлаб, Салой Мадамин ва Отаназар Орифни раҳбарликдан четлатишганини ҳам АҚШ элчихонасидагилар жуда яхши билишарди, чунки уларнинг вакили ўша қурултойда қатнашган. Кейинчалик, Отаназар Ориф партия аъзолигидан ҳам чиқарилган.

Тўртинчидан. Фараз қилайлик, ўша кезларда Ўзбекистонда, ҳозир эса Гуржистонда элчи бўлиб ишлаётган Ричард Норланд Давлат Департаментига “Викиликс”да эълон қилинган депешаларни ёзди. У ҳолда АҚШ элчиларининг савияси ҳақида саволлар туғилмайдими? АҚШ Давлат Департаменти Россиянинг пули билан Гуржистонда парламент сайловларини ютган Иванашвили қаршисида Саакашвилига етaралича ёрдам бермаганининг сабаби - Ричард Норланднинг эски савиядаги депешалари натижаси эмасми?