09 November 2012
02:18 -
Қашқадарёда пропан-бутан аралашмаси олиш иншооти барпо этилади
Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Миллий ахборот агентилига кўра, Муборак газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа бўйича йилига 12 миллиард кубометр газ қайта ишланиб, 258 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилади. Янги мажмуа учта технологик қурилмадан иборат бўлиб, уларнинг биринчиси сиқув-компрессор станцияси, иккинчиси газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси ва учинчиси газдан пропан-бутан олиш қурилмасидир. Мажмуанинг учала технологик тизими ишга туширилганидан кейин бу ерда бир кеча-кундузда 705 тонна пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқарилади.
Мазкур янги мажмуанинг қуввати ҳозир Ўзбекистонда энг кўп суюлтирилган газ ишлаб чиқараётган "Шўртаннефтгаз" ширкати ва "Шўртан газ маҳсулот" қўшма корхонасининг газдан пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг қувватларидан ҳам юқори бўлади.