09 November 2012
01:37 -
Қаршида сохта пайғамбар қамалди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг апелляция судлов ҳайъати диний ақидапарастлик, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда фирибгарлик сингари қатор жиноятларни содир қилишда айбланган Учқун Йўлдошевга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Пайғамбарлик даъво қилган Ҳазрати Учқун (Учқун Йўлдошев)нинг тақдири борасида “Қашқадарё” телеканали “Шайтон ниқобидаги инсон” деб номланган махсус кўрсатув уюштириб, уни фош этди.
Лавҳаларда кишилар “пайғамбар”нинг оёқ-қўлларини ўпайтгани, изини кўзига суртаётгани акс этган. Унинг кишиларни алдов йўли билан 168 миллион сўмга чув туширгани, саратон сингари бедаво касалликларни даволаш иддаоси ҳақида гапирилди.
Айни пайтда 1964 йилда Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган Учқун Йўлдошевнинг нашриётларда бешта китоби чоп қилинган. Ўқувчилар унинг шеър ва насрий асарлари билан яхши таниш.