09 November 2012
00:09 -
МТС осмонидаги қора булутлар тарқай бошлади

Аппеляция ҳайъати МТС шикоятини қисман қаноатлантирди, бироқ унинг шўъба корхонаси бўлган "Ўздунробита"нинг тўрт менежерига нисбатан чиқарилган шартли қамоқ жазосига оид ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Бироқ сиёсий характерга эга бўлган бу маҳкама қарори мобиль операторининг мамлакатимизда яна қайта фаолият юритишига умид уйғотмоқда. Агар Олий Хўжалик суди ҳам МТСнинг шиокятини қаноатлантирса, унинг қайта иш бошлашига монъелик қолмайди.