08 November 2012
22:23 - Коммунистик руҳини йўқотган Хитой Коммунистик Партияси XVIII қурултойини бошлади
Хитой Коммунистик Партиясининг Бош котиби, Хитой Халқ Республикасининг раиси Ху Цзинтао 2000 минг қурултой делегати олдида коммунистлар раҳбарлигида олға кетаётган мамлакатнинг сўнги 5 йилдаги муваффақиятларни санаб ўтишга бағишланган нутқ қилди ва коррупция масаласи, ижтимоий осойишталикнинг йўқолиши ҳамда бошланиши мумкин бўлган ислоҳотларни ҳам тилга олди, дейилади Reuters аггентлигининг хабарида.

У коррупцияни назарда тутиб, шундай дебди: “Агар биз бу касални тузатолмасак, бу - партиянинг охири бўлишидан ташқари, давлатнинг ҳам йиқилишига йўл очиши мумкин... Сиёсий структурани ислоҳот қилиш бутун давлатчиликни ислоҳот қилишнинг бир қисмидир. Биз имкон борича халқ демократиясини кенгайтиришимиз, уни ҳаётга жорий қилса бўладиган шаклга олиб келишимиз керак.”

Коммунистик партиянинг матбуот-котиби Цай Минчжао дарҳол бу хусусда комментарий бериб, демократияни чуқурлаштириш яккапартиялик системасидан воз кечиш эмаслигини айтибди

Аслида, дейди мухбиримиз, Хитой Коммунистик Партияси коммунистик принциплардан аллақачон воз кечиб блган, бу мамлакатда каптализм ўрнатиб бўлинган. Коммунистик Партия халқни тоталитар назорат остида ушлаш механизмларидан биридир, холос. Турли мамлактларда тоталитар режимларнинг умрини узайтириш учун шу каби бор механизмлардан фойдаланишади. Маслаан, Ўзбекистонда “маҳалла” номли струтураларидан.

Аммо, ҳаиқий демократия бўлмас экан, бу каби режимлар доимий ривожанишни таъминлай олмайдилар. Хитойларнинг бугунги қурултойида коррупция, ижтимоий осойишталикнинг йўқолиши ва ислоҳот масалаарининг кўтарилиши – бу мамлакат боши берк кўчага кириб қолганини тан олишдир.

Демократи йўқ жойда ижтимоий норозилик ва коррупциянининг кенгайишини, улар бутун жамиятни қамраб олиб, давлатчиликни ҳам йиқитиш йўлига солиб юборишининг олдини олиб бўлмайди. Турли йўллар билан бундай жараёнларни секинлаштириш мумкин, аммо тўхтатиб бўлмайди. Масалан, “Ҳаракат” журнали Хитой олдидаги бу муаммолар хусусда 15 йил аввал ҳам ёзган эди.

Шу сабабли, Хитойнинг олдида икки йўл бор. Биринчиси – ҳақиқий демократияга йўл бериш. Бу йўл тезда Хитойнинг парчаланишига, Ўйғуристон, Тибет ва бошқаларнинг мустақил бўлишига йўл очади.

Иккинчи йўл – демократиянинг ривожланишига йўл бермаслик. Бу ҳолда иқтисодий чўкиш бўлади. Хитой ҳозирги чегаралар доирасида бутунлигини йўқотади. Барибир Уйғуристон ва Тибет мустақил бўлади.

Хуллас, бечора хитойларга қийин, иккала йўлнинг ҳам натижаси бир хил. Шундай экан, буюк Горбачевнинг йўлини танлаш ва тинч йўллар билан Хитойнинг парчаланишига, Уйғуристон ва Тибет мустақил бўлишига йўл бериш керак эмасми? Айнан шундай қилинганда, ханларнинг Хитойи Тайван ва Гонг Конг билан биргаликда замонавий янги давлат қуриб, олға кетишни давом эттириши мумкин ва муқаррар.

Reuters агентлиги хабаридаги расм ҳам жуда маъноли. Бу қурултойда 2 минг делегат эмас, пардалар орқасидаги икки кишининг пичирлашиши муҳим.