08 November 2012
01:44 -
Тўй ўтказиш тартибини бузган муассасалар жаримага тортилди
Маълумки, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш, ортиқча дабдабабозликларга чек қўйиш борасида қоидаларига хилоф иш тутган муассасаларга интизомий чоралар кўриш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинган рақамларга кўра, ўша қарорларни бузгани сабабли пойтахтдаги тўй-ҳашамларни ўтказувчи ресторан, кафе ва бошқа муассасалар жами 111 миллион 592 минг сўм миқдорида жаримага торитилган.
Ҳокимликнинг савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи ўринбосари Рауф Ҳакимовга кўра, Тошкентда 100 киши ва ундан ортиқ кишига тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар ўтказишга мўлжалланган 148 та тўйхона, ресторан ва кафелар мавжуд. Уларнинг барчасига наҳорги ошларни 7.00 дан 9.00 гача, кундузги ошлар 12:00 дан 14:00 гача ўтказиш талаби қўйилган. Кечки базмлари эса соат 22.30 гача тугаши лозим.