07 November 2012
13:30 -
АҚШнининг ғарбида сайловлар, шарқ ва марказида эса овозларни санаш давом этмоқда
Қўшма Штатларнинг шарқий ва марказий қисмларида президент сайловида овоз бериш тамом бўлди, у ерда овозларни санаш давом этмоқда, Ғарбдаги штатларда эса, сайловлар ярим соатдан кейин тамомланади.
Сайлов битган штатлардаги натижалар дақиқама-дақиқа телеэкранлар орқали эълон қилинмоқда.
Маълумки, бу мамлакатда президент сайловлари икки босқичлидир. Бугун сайловчилар тўғридан-тўғри президнет номзодлари учун эмас, декабрь ойининг бошларида президентни сайлайдиган сайловчи-вакиллар учун овоз беришади. Сайловчи-вакиллар уларни сайлаган сайловчиларнинг истагини амалага оширишга мажбур бўлганлари сабабли, бугун феълан янги президент маълум бўлади.
Сайловчи вакилларнинг умумий сони 538. Шу дақиқаларгача, Барак Обама учун овоз берадиган 159, Мит Ромнига овоз берадиган 162 сайловчи-вакил аниқ бўлди. 217 сайловчи-вакил ҳали маълум бўлмади. Уларнинг бир қисми сайлов тамом бўлган, аммо протоколлар тўла саналмаган округларда, бошқа қисми ҳали сайлов тамом бўлмаган округларда маълум бўлади. Тўла натижалар 1-2 соатдан кейин маълум бўлса керак.