06 November 2012
22:38 -
Россияда янги Мудофаа вазири, КХШТда янги ҳарбий раҳбар, Ўзбекистонга нима?

Сергей Шойгу янги лавозимини ҳам аъло бажаришига шубҳа йўқ. Владимир Путин бир йил аввал мудофаа ва ҳарбий ишларга маъсул бўлган Бош вазир ўринбосарлигига миллатчи ва милитарист руҳли Дмитрий Рогозонни тайинлаганидан ҳам кўриниб турардики, Россия ривожланиш йўлида Ғарбдан орқада қолаётганини ҳарбий кучни ошириш йўли билан мувозанатламоқчи. Яхши ижрочи Сергей Шойгунинг Мудофаа вазири қилиниши ҳам шу йўлдаги яна бир қадам.
Бу нарсалар Ўзбекистон учун ҳам муҳим. Аммо, Путиннинг кутилаётган навбатдаги қадами ўзбекларни жиддийроқ ўйлантириб қўйиши керак. Бу қадам Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Бирлашган штабининг раҳбарлигига миллатчилиги ва милитаристлигини Чеченистондаги урушда кўрсатган генерал Владимир Шамановнинг тайинланиши бўлади. Рус ахборот воситаларинг билдиришича, бундай қарор қабул қилиниши аниқ.
Қизиқ, у Ислом Каримга қандай муносабати бўлади? Ўз хизматкорига бўлгани кабими ёки бошқачароқми?