19 February 2008
04:00 -
22:00 - “Эрк” фаоли Бобомурод Мавлонов озодликка чиқди 20:00 - Украина хавфли зона ёки бир ўзбек қочқинининг сарсон-саргардонлиги 18:30 - Бош прокурор ўринбосари Анвар Набиев жавобгарликка тортилган - Россиядаги президент сайловид

22:00 - “Эрк” фаоли Бобомурод Мавлонов озодликка чиқди
“Бирлик” Партияси Самарқанд вилояти бўлими раиси Холиқназар Ғаниевнинг билдиришича, “Эрк” партияси (Салой Мамдамин гуруҳи) Марказий Кенгаши аъзоси Бобомурод Мавлонов озод қилинган. Уни қутлаш, аҳволи билан танишиш мақсадида Самарқанднинг Нуробод туманида бўлган “Бирлик” фаолининг таъкидлашича, Бобомурод Мавлонов бирмунча ўзини олдирган, анчайин чарчаган экан. Шунга қарамай у руҳан тетик.
Мухолифатчиларнинг фикрича, Бобомурод Мавлонов ҳам кейинги пайтда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва Ғарб билан илиқлашиб бораётган муносабатлари таъсирида озодликка чиқарилган.
Холиқназар ака у кишини “Бирлик”чилар номидан табриклаб, фаолиятида омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Мавлонов маҳаллий пионерлар лагерининг директори ўлароқ хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва прохўрликда айбланиб, 2005 йил 6 октябрда (2005 йил 9 октябрь хабаримизга қаранг) ҳибсга олинган ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилганди. 2007 йил 22 майдаги хабаримиздан маълумки, ЕИнинг юксак лавозимли ходими Ханс-Герт Поттеринг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга ёзган хатида бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари, жумладан Бобомурод Мавлоновни озод қилишни сўраган эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак, ЕИ Ўзбекистон билан алоқаларга эга бўлгани учун шундай хат ёзилган ва ЕИнинг таъсири остида аста-секин бўлса ҳам Ўзбекистонда ижобий янгиликлар бўлмоқда. Агар, баъзи ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари талаб қилаётгандек, ЕИ Ўзбекистонга фақат санкциялар киритиш билан шуғулланиб, алоқаларни узса, таъсир қилиш маханизми ҳам яратилмаган бўларди. Аксинча, алоқаларни тиклаш самаралироқ бўлишини ўз баёнотларида таъкидлаб келаётган “Бирлик” Партиясининг позицияси тўғри бўлганини ҳозир ҳамма тан олишга мажбур бўлмоқда.
20:00 - Украина хавфли зона ёки бир ўзбек қочқинининг сарсон-саргардонлиги
Менга Украина миграция хизмати қочоклик мақоми беришни рад килди, дейди вақтинча Қримда яшаётган “Бирлик” фаоли Исоқжон Зокиров. Сабаби менинг ҳақиқий мухолифатчилигим. Ҳаттоки, “Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг менинг мухолифатчилигимни тасдиқловчи, Ўзбекистонга қайтсам ҳаётим таҳлика остида қолишини урғуловчи хати ҳам инобатга олинмади. Бу хат Украина миграция хизматидагиларни танг ҳолатга туширди. Қрим мухториятидаги Қочоклик бўлими юристи жаноб Бельцкий анча қайғуга тушган. Негаки у мени доимо Ўзбекистонга депортация қилиш йўлларини қидирар эди. Ҳамда Толиб Ёқубов жўнатган хатни ҳам улар хеч тан олгиси келмаябди. Толиб ака ўша хатида мени ҳуқуқ ҳимоячилигимни тасдиқлаган. Аммо, бу хатни ҳам тан олишмади.
2007 йил 10 августда мени аризам бўйича аппеляция суди бўлди. Бу судга чақирилмаган мехмон, яъни юрист жаноб Бельцкий етиб келди ва мени ҳимоя қилиш ўрнига суддан менга рад жавоби беришни сўради. Суд залидан чиққанимиздан сўнг жаноб Бельцкий менга қараб: “Энди қопқонга тушдинг”, деб хурсандчилигини намойиш қилди. Сўнг яна Октябрь ойида суд бўлди, у ҳам рад жавобини ўз кучида қолдирди.
Шундан кейин, мен ўз юристим Зейтуллаев Ахтем билан бирга Киевдаги Олий администрация судига ариза топширдик. Суд аризамизни 4 декабрда қабул қилди. Суд қачон бўлиши номълум.
УВКБ (БМТнинг Қочқинлар бўйича Бош комиссарлиги) эса мени учинчи бир давлатга кетиш истагимни рад қилган. УВКБнинг айтишича, учинчи давлатга фақат касаллар, яъни Украинада даволаб бўлмайдиган касаллар жўнатилар эмиш. Мен эса соппа-соғман. Украина мигрция хизмати мени қандай қилиб Ўзбекистонга қайтариб юбориш йўлларини қидирмоқда.
Хуллас, мен сиёсий бошпана олишни 3 йилдан бери кутиб, сарсон-саргардон бўлиб юрибман.
18:30 - Бош прокурор ўринбосари Анвар Набиев жавобгарликка тортилган
Авваллари Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Тергов бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масаласи бўйича Давлат маслаҳатчиси каби мансабларда ишлаб келган Анвар Набиев жиноий жавобгарликка тортилган. “Нажот” адвокатлар уюшмаси адвокати Мурод Рўзметовнинг айтишича, сўнгги кунларда адвокат Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаётган Анвар Набиевнинг қабулига ёзилган, аммо қабул куни унга прокурорлик маҳкамаси Набиевнинг ишдан кетгани, терговга жалб қилинганини билдирган.
Айтиш керакки, Набиевнинг жавобгарликка тортилгани, у Ўзбекистон МХХсида сўроқ бераётгани ҳақида анчадан бери гап-сўзлар бор эди. Аммо шунга қарамай Набиев расман Бош прокурор ўринбосари ҳисобланарди. Набиев бошлиқ уюшган жиноий гуруҳ ҳақида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зокиржон Исаевнинг Олий судга тақдимномаси чиққанидан сўнг, у маслаҳатчи лавозимидан олинди, бироқ Андижон қатлиомидаги хизматлари эвазига бўлса керак, Бош прокуратурада олиб қолинди. Унинг Президент девонида Бош консультанти бўлган Тўлқин Усмонов ҳам ҳибсга олинган, ҳозирда МХХнинг тергов изоляторида сўроқ бермоқда.
Миллий Хавфсизлик Хизмати полковниги бўлган Набиевнинг қай даражада жавобгарликка тортилишини тахмин қилса бўлади. У жуда борса режим аравасидан туширилади. Аммо унга озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ билан боғлиқ жазо берилмаса керак, чунки у содир этган талон-тарожлик, криминал тизим тўғридан тўғри ҳукуматдаги расмий шахслар билан боғланади, дейди мухбиримиз.
Россиядаги президент сайловида иштирок этиш имкони Ўзбекистонда ҳам бор
Бугун Ўзбекистонннинг бир қанча рус тилида чоп этилувчи нашрлари Россияда шу йилнинг 2 мартида ўтказиладиган сайловлар ҳақидаги эълоннни чоп этди. Унга кўра, мамлакатимиз ҳудудидаги Россия фуқаролари Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчилигида ўзларининг сайловчилик ҳуқуқларидан фойдаланишлари мумкин. Бу ерда ташкил этилган 5258-чи сайлов участкаси 1974 йилдан сўнг шўро паспорти олган Россия фуқароларини кутади.
Шунингдек, Самарқанд ва Зарафшон шаҳарларида ҳам Россия Марказий сайлов комиссиясининг сайлов участкалари ташкил этилган, бу ерда ўрислар келажаги учун овоз берувчилар олдиндан, аниқроғи 23 февралдан бошлаб сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишлари мумкин.
Дунё жуҳудлари Бухорога йиғилишмоқчи
Шу йил апрелида Бухоро жуҳудларининг Бутужаҳон конгресси қадимий шаҳарда ўзининг йирик тадбирини ўтказмоқчи. Мазкур тадбирга тайёргарликни бошлаб юборган маҳаллий жуҳудлар конгресс раҳбари, ҳозирда Исроилда истиқомат қилаётган миллиардер Леви Леваевнинг ташрифини кутишмоқда, дейди мухбиримиз. Шу муносабат билан ўтказилган тадбиролди анжуманда нуфузли меҳмонлар, “Бутунжаҳон Любавичского Ҳаракати” номли ташкилотнинг Марказий Осиёдаги вакили Абе Довуд Гуревич, Исроилнинг мамлакатимиздаги элчиси Ами Меле, «Asia Travel» корпорациясининг мамлактимиздаги вакили Биньямин Ниязовлар ўзаро гаплашиб, тадбирни ташкиллаштиришни маслаҳатлашишгани ҳақида ҳам хабар тарқатилди.
17:30 - Москвада яна бир юртдошимиз фожиали ўлим топди
Куни кеча Москва шаҳар Михлухо-Маклай кўчаси 33-хонадонда юртдошимиз Хуршид Худойқулов фожиали ўлим топди. Бу ҳақда маълум қилган Интерфакс ахборот ширкати пичоқланган ўзбек йигитининг мардикорчилик учун борганини таъкидлайди. Унинг бир неча ёш боласи бўлган, унинг ҳам қисматида ўзга юртга нон излаб чиққан мардикорларнинг тақдири такрорланди: у ҳам миллатчилик қурбони. Москва шаҳар ички ишлар идоралари мазкур қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатдилар, аммо Ўзбекистонда ана шундай режим барпо этиб, навқирон йигитларни ўлимга йўллаётган қотилга мадҳиялар ўқилмоқда.
Арслон Рўзметов ҳибсхонада вафот этди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясини оёққа турғизган таниқли шахс, умрининг сўнгги йилларини хўрлик ва хорликда ўтказган Арслон Рўзметов ИИВнинг Жиноий жазоларни ижро этиш Бошқармаси тизимидаги шифохоналардан бирида вафот этди. Эндигина пайғамбар ёшини қаршилаётган Арслон Рўзметов ўтган йили Москвадаги Внуково аэропортида раҳбарлик қилаётган пайтида Россия режими томонидан Ўзбекистонга тутиб топширилганди. Бир қанча иқтисодий жиноятларда айбдор қилинган Рўзметов қамоққа маҳкум этилган, соғлигининг ёмонлигига қарамай режимбошининг қаҳрига учраган қурбон ўлароқ шафқатсиз жазога мустаҳиқ этилганди.
14:30 - Кубанинг диктатори “инсофга келибди”, энди навбат ўзимизникида
1959 йили коммунистик инқилиб, тўғрироғи қонли давлат тўнтариши билан ҳокимиятни қўлига олган ва 49 йилдан бери Кубада диктаторлик қилаб келаётган Фидель Кастро бугун мамлакат раҳбарлигидан соғлиги туфайли кетганини эълон қилган.
Унинг бу шаклда “инсофга келиши” ўзбекларга ҳам умид берса ажаб эмас. Чунки, 19 йилдан бери ҳокимият бошида ўтирган Ислом Карим ҳамкасби Фидель Кастродан илҳомланиб, яна 30 йилдан кейин ўз хоҳиши билан истеъфога чиқишини кутиш мумкин.
14:00 - Коммунистлардан қолган “партхоз актив йиғилишлари” Ўзбекистонда ҳали ҳам давом этмоқда
Совет замонида ҳар йилнинг бошида вилоятларад, кейин мамлакат бўйича Коммунистик партия ва маҳаллий бошқарув органлари вакилларининг “партхоз актив йиғилиши” деб номланган мажлислар ўтказиш анъанаси бор эди. Асосий вазифаси коммунистик жамиятнинг қоғоздагина мавжуд бўлган ютуқларини олқишлаш бўлган бу каби мажлислар СССР билан битган.
Аммо, Ўзбекистонда ана шу мантиқсиз анъана давом эттирилмоқда. Фақатгина “партхоз активи йиғилиши” ўрнига “фаоллар йиғилиши” атамаси ишлатилади. Шу кунларда вилоятларда “фаоллар йиғилишларини” ўтказиш авжига чиққан. Куни кеча бир-биридан ҳеч фарқи бўлмаган “фаоллар йиғилиши” Қорақалпоғистон, Самарқанд, Сурхoндарё ва Сирдарёда ўтказилибди.
Бу йиғилишларнинг бир-бирига ўхшашлиги шунчалик комедияга айланганки, расмий хабарлар ҳам бир-биридан фарқ қилмайди. Қуйида Ўзбекистон Миллий Хабар Агентлигининг икки вилоятдаги мажлис ҳақида тарқатган хабарларининг биринчи жумлаларини ўқинг ва мириқиб кулиб олинг.
Сурхoндарёдаги йиғилиш ҳақидаги хабарнинг бошланиши: “Дaвлaтимиз рaҳбaри Ислoм Кaримoвнинг шу йил 8 фeврaлдa бўлиб ўтгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaси мaжлисидaги мaърузaсидa мaмлaкaтимизни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри тaҳлил қилиниб, 2008 йилдa иқтисoдий ислoҳoтлaрни чуқурлaштиришнинг устувoр йўнaлишлaри бeлгилaб бeрилди. Сурxoндaрё вилoят фaoллaрининг йиғилиши aнa шу мaсaлaгa бaғишлaнди.”
Сирдарёдаги йиғилиш ҳақидаги хабарнинг бошланиши: “Дaвлaтимиз рaҳбaри Ислoм Кaримoвнинг шу йил 8 фeврaлдa бўлиб ўтгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaси мaжлисидaги мaърузaсидa мaмлaкaтимизни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри тaҳлил қилиниб, 2008 йилдa иқтисoдий ислoҳoтлaрни чуқурлaштиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaри бeлгилaб бeрилди. Сирдaрё вилoяти фaoллaрининг йиғилишидa мaзкур вaзифaлaр ижрoсигa aлoҳидa эътибoр қaрaтилди.”
12:30 - Абдураҳим Пўлат ҳақидаги яна бир сўровномага нуқта қўйиш вақти келди
“Эрк” партияси 53-54-чилар бўлимига оид Исёнкор сайтида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳақида сўровнома эълон қилинганини шу йил 24 ва 30 январдаги хабарларимизда билдиргандик. 53-54-чиларнинг бошқа сайтлари каби буниси ҳам бекилиш арафасида. Шундай бўлса ҳам, бу сўровнаманинг сўнги натижаларини эълон қилишдан фойда бўлса керак.
Бу сайтда “Сизнингча Абдураҳим Пўлат ким?” номли сўровнома саволларига берилган овозларнинг тақсимоти бугунгача шундай бўлибди.:
Саволлар/кун…………….24 янв…..30 янв…..19 фев.
Яхши одам………………….31………33..……..38
Мўътадил сиёсатчи…………4……….30………34
Ичиқора ва разил одам…..29……….29………31
Мухолифат лидери………...68……….77……..104
Мураккаб характер эгаси….3………...5………..7
Жуда ёмон одам……………4…………4……….6
Сўровноманинг натижалари таҳлилга муҳтож эмас, уларни бошқа кузатишга ҳам ҳожат йўқ бўлса керак.
11:30 - Шарқий Туркистонда ўлдирилган ва қўлга олинганлар – мустақиллик курашчилари
Русларнинг «Интерфакс» агентлиги Хитойнинг Синцзян-Уйғур автоном ўлкасидаги маҳаллий ахборот воситаларига таяниб хабар беришича, Урумчм шаҳри яқинида 15 террорист қамоққа олинган, 2 киши қўлга олиш пайтида ўлдирилган.
Маълумки, уйғурларнинг ўзи Шарқий Туркистон деб атайдиган бу минтақада мустақиллик учун курашаётган ташкилотлар бор. Хитойнинг расмий вакиллари террорист дея шу ташкилотларнинг фаолларини айтишмоқда.
Косовонинг мустақиллиги Ғарбнинг асосий давлатлари тарафидан тан олинди
Якшанба куни Сербиядан мустақил бўлганини эълон қилган Косовони Ғарбнинг бир қатор давлатлари, жумладан, АҚШ, Буюкбритания, Франция, Германия, Италия, Австралия, Туркия ва бошқалар тан олишларини билдирдилар. Собиқ Совет жумҳуриятларидан Латвия Косовани тан олди. Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон ҳукумати, Москванинг қовоғига қараб сафга туришлари олдингдан ҳам мaълум эди. Улар Косованинг мустақиллигини тан олмасликлари аниқ. Ҳозирча Қозоғистонгина шундай қилишини расман билдирди.
Ислом Конференцияси Ташкилоти ҳам Косовнинг мустақиллигини тан олди. Аммо, бу рамзий бир қадамдир, унга кирувчи мамлакатлар ўз қарорларини ўзлари алоҳида-алоҳида эълон қилишлари керак. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам бу ташкилотнинг аъзоси.
Косовонинг мустақиллигини биринчи бўлиб Афғонистон тан олгани ҳам диққатга сазовор воқеадир.