17 February 2008
04:00 -
22:00 - Асосан Албан мусулмонлари яшайдиган Косово мустақиллигини эълон қилди 12:00 - Ўзбекистонда болалар меҳнатини эксплуатация қилиш муаммолари бўйича ўтказилган йиғилиш ҳақида 11:00 - Абдураҳим Пўл

22:00 - Асосан Албан мусулмонлари яшайдиган Косово мустақиллигини эълон қилди
Собиқ Югослваия СССР каби парчалангандан кейин алоҳида давлат бўлиб қолган Сербистоннинг Албания билан чегародош Косова вилоятида аҳолининг мутлақо кўпчилиги мусулмон албанлар эканлиги, шу сабабли серб ва албанлар ўртасида доимо муаммо бўлганини ҳамма билади. Югославия парчаланиб кетгандан кейин серб миллатчилари Боснияда каби Косовада ҳам албан мусулмонларига қарши қонли қатағонлар уюштирдилар. Ўтган асрнинг охирги йиллари Ғарб давлатлари бу қонхўрликни олдини олиш учун НАТО қўшинларини Косовага олиб кирдилар ва бу вилоятни мустақил давлатга айлантириш учун ҳаракат бошладилар.
Мана орадан сал кам 10 йил ўтди ва бугун Косованинг парламенти ўзини Сербистондан мустақил деб эълон қилди. Дунё харитасида янги бир давлат пайдо бўлди. АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари дарҳол Косовани мустақил давлат сифатида тан олмасалар керак, аммо жараёнлар шу йўналишда кетиши аниқ. Секин-аста бу янги давлат бутун дунё тарафидан тан олинади.
Ҳозир ислом экстремистлари АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларини ислом дунёсининг душмани қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганлари ҳеч кимга сир эмас. Ўзбек демократлари ичидан чиқиб секин-аста ислом экстримистлари ва фанатикларига яқинлашиб бораётганлар ичида ҳам шу фикр кенг тарқалган.
АҚШ ва Ғарбнинг ёрдамида аввал Босния, энди Косованинг мустақил давлатга айланиши, бу мамлакатларнинг айнан Ғарбнинг ёрдами билан оёққа тураётгани хато фикрдаги одамларга сабоқ бўлиши керак.
Бу воқеа, “Бирлик” Партияси раисининнг ўринбосари Пўлат Охун яқинда сайтимизда ёзганидек, Россияга юзига урилган шапалоқ эканлигини ҳам унутмайлик.
12:00 - Ўзбекистонда болалар меҳнатини эксплуатация қилиш муаммолари бўйича ўтказилган йиғилиш ҳақида
Шу йил 15 февралда Тошкентда мухолифатга яқин бўлган нодавлат ташкилотларнинг вакиллари иштирокида болалар меҳнатини эксплуатация қилиш масалаларига бағишланга фуқаролар жамияти вакилларининг Давра суҳбати ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Йиғилишда мактаб болалари ва талабаларнинг қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, пахта теришда ишлатилиши, бу нарса уларнинг ўқишига салбий таъсир қилиши, болаларни бундай меҳнатдан озод қилиш учун керак бўлган тадбирлар муҳокама қилинган.
Йиғилиш қаерда ва ким томонидан ўтказилгани, унинг иштирокчилари ичида бу масаланинг моҳиятини биладиган мутахассисларнинг бўлиб-бўлмагани номаълум.
Бу масала Ўзбекистон учун Совет давридан бери жуда муҳим бўлиб келмоқда. Тошкентда ўтказилган йиғилишнинг бошқа тафсилотлари маълум бўлгач, “Ҳаракат” сайти ўз саҳифаларида бу масалага оид бир қатор фикр-мулоҳазаларни эълон қилишни режалаштирмоқда.
11:00 - Абдураҳим Пўлат: Демократик мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг бирлиги ҳақида
1992-94 йиллари ҳукуматнинг ўзбек демократларига қарши олиб борган репрессив сиёсати натижасида мухолифат партиялари яксон қилинди, унинг лидерлари чет элга қочиб кетишга мажбур бўлишди. Ўшанда олдимиздаги энг катта савол шундайди “Энди нима қилиш керак?”.
Баъзи гуруҳлар “зўравонликка зўравонлик” шиори остида қуролли курашга ва ҳатто террористик фаолиятга тайёрлана бошладилар.
Ҳар доим бўлгани каби, фақат “Бирлик” тўғри йўл танлади. Ўша пайтдаги бизнинг шиоримиз ҳам кўпчиликка маълум: “Ҳар бир мухолифатчи - ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналистга айланиши керак”. Шундай бўлди ҳам. Натижада, Ўзбекистонда дунёда мисли кўрилмаган ҳуқуқ ҳимоячилар ҳаракат ташкил қилинди. Уни бирликчилар яратдилар ва асосини ҳам ўзлари ташкил қилдилар.
Демократик мухолифлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бирга бўлиши кераклиги - мантиқан тўппа-тўғри. Буни бутун дунёнинг тажрибаси ҳам кўрсатмоқда.
Аммо, Ўзбекистонда мухолиф ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг бирлиги ижобий натижалар бераётган пайтда бу бирликнинг оёғига болта урувчилар ичимиздан чиққанини тан олиш қийин. Биринчи болта урувчи бўлиб ўртага чиққан одам - ишонган тоғларимиздан бири Толиб Ёқуб бўлганини ақлга сиғдириб бўлмайди. Аммо, бу аччиқ ҳақақатдир. Биз ўз сафдошимиз билан урушиб ўтирмаслик учун, у кишинининг демократларга таъсирини ҳар томонлама чеклаб қўйиш йўлини танладик ва ўйлайманки, жуда тўғри қилдик.
Мен аминманки, мухолиф ва ҳуқуқ ҳимоячиларни бир-бирига қарши қўйиш ўзбек ва рус махсус хизматларининг биргаликдаги операциясидир. Чунки Россияда ҳам худди биздагидек воқеалар бўлаётгани ҳеч тасодифий эмас. Мен баъзи ўзбек ва рус демократларини махсус хизматларга сотилишда айбламоқчи эмасман. КГБ ўз ғоясини ишончли йўллар билан ва чиройли шаклда баъзи сафдошларимизнинг миясига “қуйган”, холос. Улар кимнинг вазифасини бажаришаётганини ўзлари ҳам билишмади.
Бизда баъзи бир ҳуқуқ ҳимоячилари демократик мухолифатдан иложи борича ўзоқроқ туришга ҳаракат қилаётганлари ва ҳатто мухолифатга ўз рақиби ёки душманларидек қараётганлари бир нарсани англатади - улар мухолиф ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан иборат демократларнинг бирлигигина диктатурага барҳам бера олишини тушунишмайди.
Бугун “Свобода” радиосида Дмитирий Сахаровнинг турмуш ўртоғи, СССРда ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракатининг асосчиларидан бири Елена Бонэр ўзининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган суҳбатда шундай дейди: “Ҳуқуқ ҳимоячилари ўз олдиларига сиёсий вазифалар қўймаслиги керак дейдиган ҳамкасбларимга мутлақо қўшилмайман”. Елена Бонэр “ўз ҳамкасбларим” деганда, биринчи навбатда, бошқа машҳур рус ҳуқуқ ҳимоячиси Людмила Алексеевани назарда тутмоқда, деб ўйлайман. Чунки, яқинда Людмила Алексеева Россия мухолифати лидерларидан бири Каспаров билан ҳамкорлигини шундай баҳона билан узганди.
Демак, Россия демократлари ичида ҳам биздаги каби айрилиш тенденцияси бор. Елена Бонэр бундан ташвишда. Бундан бир неча ой аввал Москвадаги “Гражданское содействие” ташкилотининг раиси Светлана Ганнушкина ҳам “Свобода” радиосида АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс билан учрашгани ҳақида гапирар экан, суҳбатдаши ҳуқуқ ҳимоячиларининг сиёсатга яқинлиги мутлақо тўғри эканлигини урғулаганини айтади ва баъзи АҚШли ташкилотлар бу масалада тескари иш олиб бораётганларига имо қилади.
Ўтган йили сайтимизда Россиялик машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, Андрей Сахаровнинг шогирди Юрий Ковалевнинг сўзлари келтирилганди. У ҳам ўзини сиёсатда олиб қочаётган ҳуқуқ ҳимоячилари борлигини гапириб, диктатура шароитида мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари бир бутун куч бўлишлари шарт эканлигини урғулаганди.
Дарвоқе, Светлана Ганнушкинанинг баъзи АҚШ ташкилотлари ҳақидаги гапирган гаплари мутлақо тўғридир. “Ҳаракат” сайтидаги хабарларда ҳам АҚШнинг “Фридом Хауз” ташкилотининг Тошкент офиси ходимлари ўзбек мухолифлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш билан актив шуғулланишгани айтилган эди.
Аслида, гап АҚШнинг ташкилотларида эмас, ўзимизнинг демократларда. Улар бу масалада принципиал бўлишлари лозим. Мухолифат вакиллари билан ҳуқуқ ҳимоячиларини бир-бирига қарши қўйиш мамлакатимизда демократик жараёнларни болталайди, холос. Буни ҳамма тушуниши керак.