02 November 2012
13:16 -
Покистонда даҳшатли жоҳиллик: Ота-она нотаниш йигит билан гаплашган қизларини кислота сепиб ўлдиришди
Кашмирнинг Покистонга қарашли қисмидаги Котли номли жойда бир ота-она ўз қизларини нотаниш йигит билан уй ташқарисида гаплашиб турганини кўриб қолгач, аввал унинг юзига ва баданига кислота қуйиб, кейин уйга қамаб қўйишибди. Воқеа ўтган куни бўлган. Қизнинг аҳволи ёмонлашгач, кеча уни касалхонага олиб келишган, аммо докторлар уни қутқариб қолишолмаган.
16 ёшли бечора қизни баданининг 2/3 қисми ва бошидаги бутун сочлари куйиб, бош суяги очилиб қолган экан, деб хабар беради Reuters агантлигининг мухбири. Аммо, нега жаҳон мусулмонлари вой-дод деб бақирмайди?
Покистоннинг Инсон Ҳуқуқлари Комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган йили сал кам 1000 аёл “номус” масаласи бўйича ўлдирилган. Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ўлдирилганларнинг сони бундан анча кўплигини гапиришмоқда.
Исломнинг чала муллари аввал ўзлари Қуръонни яхши ўрганиб, номус нима, гуноҳ нима, савоб нима эканлигини одамларга замонавий мезонлар асосида тўғри тушунтиришмаса, Туркиядек давлатнинг раҳбарлари қандайдир ҳижоб масаласини давлат сиёсати даражасига кўтариш каби ниятларидан воз кечишмаса, 21 асрда ҳамма ёқни қонга булғаб қурбонлик қилиш ва Маккага бориб ўзи йўқ шайтонга тош отиш каби ножиддий амалиётлардан воз кечиилмаса, ичида жоҳиллари кўп бўлган мусулмонлар жамоасининг охири вой бўлиши муқаррар.