02 November 2012
02:08 - Хориждан қайтган мардикор тиббий кўрикдан ўтказилади
Қонунга киритилган янги ўзгартитишларга мувофиқ хориждан юртимизга қайтаётган меҳнат мигрантлари мажбурий равишда бир қанча тиббий анализларни топширади ва кўрикдан ўтади. Бу ҳақда Навоий вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармасининг Тиббий профилактика бўлими бошлиғи Рустам Ҳамроев маълум қилди.

Бироқ сил, ўпка, тери-таносил, ОИТС сингари касалликларга қарши бундай текширувдан ўтказиш мажбурийлиги тўғрисидаги қонун ҳужжати ёки талабнома ҳали матбуот орқали жамоатчиликка эълон қилингани йўқ. Рустам Ҳамроевнинг таъкидича, бу талабнома “Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида мавжуд.