02 November 2012
00:40 -
Ўзбекистонда ҳужжатлаштириш рус тилига қайтмоқда
Ўзбекистон Адлия вазири фуқаролик ҳолатларига далолатномалар ёзишнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Унга кўра, янги йилдан бошлаб туғилганлик ва ўлим гувоҳномалари, никоҳ шартномалари сингари барча ҳужжатлардаги инглиз тили ёзувлари ўрнига рус тили киритилади. Аввал ўзбек ва инглиз тилларида тўлдирилган ҳужжатлар энди рус тили ва лотин ёзувидаги ўзбек тили билан ёзилади. Адлия вазирининг бу борадаги буйруғи албатта ҳукуматнинг, тўғрироғи, Ислом Каримнинг кўрсатмасига мувофиқ берилганига шубҳа йўқ.
Янги қоидаларда лотин алифбосидаги ўзбек тилига урғу берилаётган бўлса-да, асл мақсад ҳужжатлаштиришни рус тилига кўчириш экани кўриниб турибди. Дунё тили бўлган инглиз тилидан воз кечилиши албатта бу том маънодаги фожиа бўлмаса ҳам, орқага кетиш, русларга сажда қилиш сиёсатини давом эттиришдир, дейди мухбиримиз. Ахир, ўзбеклар ўз шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан дунёга чиқишни истаса, бу инглиз тилисиз бўлмайди.