16 February 2008
04:00 -
21:00 - “Ҳижрат Сарбони” газетасининг 35-чи сони тарқатилди 18:00 - Режимбоши мамлакат шимолига бемаъно юриш қилди

21:00 - “Ҳижрат Сарбони” газетасининг 35-чи сони тарқатилди
Шу кунларда Бишкекдаги ўзбек қочқинлари жамоаси томонидан чиқарилаётган бу электрон газетанинг бу йилги 6-чи, бошланишидан ҳисобласак 35-чи сони тарқатилмоқда.
Газетанинг бу сонида президент Ислом Каримнинг Москвага килган сафарию Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайлови натижаларини муҳокама қилишдан тортиб, шу кунларда бир қатор ҳуқуқ ҳимоячиларининг амнистия туфайли озод қилишигача бўлган муҳим воқеалар ҳақида маълумотлар бор.
“2007 йилда фуқаролик жамиятининг хроникаси” (www.uzngo.info), “Санжар Умаров ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилинган” (Эзгулик жамиятнинг пресс-релизи) ва шу каби мақолаларда бугунги ўзбек жамиятининг аҳволи ёритилган.
18:00 - Режимбоши мамлакат шимолига бемаъно юриш қилди
Кеча, 15 февралда халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида мамлакат президенти Ислом Карим қатнашиб, вилоятда кечаётган ислоҳотларнинг бориши, воҳадаги аҳвол хусусида маъруза қилди. Вилоят ялпи иқтисодий ўсиши 8 фоизни ташкил этганини мамнуният билан эътироф этган режимбоши вилоят ҳокимини ер ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик, ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашуви сингари қатор соҳаларда айблади. Сессия иши сўнгида ташкилий масала кўрилиб, вилоят ҳокими Ислом Бобожоновдан лавозимни топшириш ҳақида ариза олинди.
Ислом Карим сессия ишида мўлтираб ўтирган халқ депутатлари ҳукмига вилоятга янги ҳоким Оллоберган Оллоберганов шахсини тақдим этди. Ғишт қолипдан кўчганини ҳис этган депутатлар Оллоберганов номзодини тасдиқлаб бердилар. Буни қарангки, Оллоберганов вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган, айни пайтда вилоят қишлоқ хўжалиги учун масъул шахс бўлган. Ислом Карим Бобожоновни айнан оқсаётган қишлоқ хўжалиги учун ишдан олди, аммо ўзининг мантиғига қарши бориб, сусткашликларни содир этган Оллобергановни ҳоким этиб тайинлади, дейди мухбиримиз.