01 November 2012
23:04 - Қўрқоқ ўзбекларга дарс: Бу замонда на телефондаги гаплар, на пул ўтказиш, на чегарадан ўтиш оқимларини назорат қилоладиган куч йўқ, Америкада ҳам
Ўзбеклар асрлардан бери дунёнинг энг қўрқоқ халқларидан бирига айланган. Шу сабабли, буюк Амир Темир империяси секин аста кичрайиб бориб, учта масхарабоз хонликка айланди. Улар бир-бирларининг чўкишини ҳавас билан тамоша қилиб туриб, кейин ҳаммалари йўқ бўлишди. Сўнги ўн йилларда аввал русларнинг, кейин мустақил қозоқ-қирғизларнинг сиёсати натижасида Авлиё-Ота, Туркистон, Чимкент ва Ўш каби тарихий ўзбек шаҳарларидан ўзбеклар сиқиб чиқарилди. Абдураҳим Пўлатнинг “Навбат Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Хивага келмоқдами” деб савол қўйиши мутлақо мантиқлидир.

Ўзбеклар мия ишлатишни унутиб, қўрқув билан яшашга ўрганиб бўлган халқдир. Бунинг устига, миллатга хоинлик қилиш оддий амалиётга айланиб бўлди. Бу қурқув ва хоинлик анъаналарини ҳозирги мавжуд режим олиб келгани йўқ, режим улардан усталик билан фойдаланмоқда, холос.

Ўзбеклар шу тарзда ҳаётини давом эттирса, кейинги авлод бундан ҳам баттар қўрқоқ ва разилларга айланадики, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Хива ҳам қозоқ, тожик ва туркманларга ташлаб кетилади. Ўзимиз Россияда ҳач бир ташвишсиз, чунки на мамлакатимиз, на ғуруримз қолмаган бўлади, қул бўлиб юраверамиз.

Ўзбеклар Оллоҳдан қўрқмайди, Иймони йўқ халқ Оллоҳдан қўрқармиди? Чўнтагидаги икки чақанинг биттасини йўқотишдан, бошқа ўзбек ўзидан юқорироқ бўлиб қолишидан қўрқади ва унинг оёғидан тортиб ўз даражасида ушлаб туришга интилади.

Айнан шу сабабдан, Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, Дадахон Ҳасан каби миллатчиликка даъво қилаётганлар миллатнинг йўқ қилинаётганини кўриб туриб, ҳамма тешикларини қисиб ўтирибдилар. Уларнинг миллатчилиги Хрушчев яратган илиқлик даврида кўринганди, холос. “Бирлик” ҳокимятга келса, улар қайтадан миллатчи эканликларини эслаб қоладилар ва “Бирлик”ни оёғидан тортиш билан шуғулланадилар. Ҳар ҳолда, ҳозир улар фақат шуни кутиш билан оворалар.

Эй, ўзбеклар, бунчалик ибтидоий қурқувликдан чиқинг. Миллат йўқ бўлмоқда, сиз нимани ўйламоқдасиз? Ислом Карим режимининг сиз ўйлаётгандек кучи йўқ. Бечора режим юрт ташқарисидан мардикорлар юбораётган пул билан кунини ўтказмоқда. У бизнинг қўрқоқлигимиз ҳамда ичимиздан чиқаётган хоин ва ҳоромийлар ёрдамидагина оёқда турибди.

Мавжуд режимнинг, сиз ўйлаётганингиздек, ҳамма нарсани, телефон гапларингизни, пул жўнатишларингизни, чегаралардан ўтишингизни Сталин каби тотал назорат қилишга кучи йўқ. Қолаверса, ҳозир тотал назорат учун ҳеч кимнинг кучи йўқ.

Буларни ҳозир назорат қилиб бўлмайди. Америкадек давлатда ҳам. Қилиб бўлса эди, 2001 йил 11 сентябрь портлашларига йўл берилмасди.

Ўзингиз ўйланг, ҳар куни миллионлаб одамлар телефонда гаплашади, юз минглаб одамлар бир-бирига пул ўтказади. Уларни ким назорат қилолади? Ҳамма телефон гапларни ёзиб олишди ҳам дейлик, аслида, буни ҳам қилиб бўлмайди. Кейин уларни кимдир тингламаса, уларнинг кимга кераги бор? Тинглаш учун эса, минглаб хизматчилар керак. Буни қилиб бўлмайди. Ўзбекистоннинг пули йўқлигини қўйиб туринг, АҚШ ҳам буни қилолмайди.

Ҳозир чегаралар ҳам назорат қилиб бўлмайдиган ҳолга келмоқда. Шимолий Корея ҳам буни қилолмай қолмоқда.

Хабаримздаги расмга қаранг. Расм АҚШ-Мексика чегарасида олинган. Ҳар йили юз минглаб қашшоқ лотинамерикаликлар Мексика орқали АҚШга ўтишмоқда. Ҳукумат ҳеч нарса қилолмаяпти. Қаранг, одамлар яёвгина эмас, автомобиллари билан деворли чегарадан ўтишмоқда. Глобаллашув даври келмоқда, яқинда чегара деган тушунчанинг маъноси қолмайди.

Биз ўзбеклар нега бунчалик қўрқоқмиз? Мия ишлатмаганимиз учун. Ўйланг, тўппингиз бўлса, ёнингизга қўйиб ўйланг. Бугунги пул ўтказиш, телефон суҳбатлари, чегаралардан ўтиш оқимларини назорат қилиб бўлмайди. “Озодлик” радиосидаги ифлосларгина назорат борлигини гапиришади. Мақсадлари режимга хизмат қилиш, ҳаммани тотал назорат билан қўрқитиш.

Қўрқманг, ошқозонингизни унтишга чақирмоқчи эмасмиз, аммо миллатни ҳам ўйланг.