01 November 2012
23:48 -
Гулнора Каримнинг Москвадаги кошонаси хатланди
Хориж ва маҳаллий матбуотнинг етакчи қаҳрамони бўлиб келаётган Гулнора Каримнинг Москвадаги нархи 10 миллион долларга баҳоланаётган уч қаватли квартираси Москва шаҳар Адлия департаменти қарори билан ҳибс қилинди. Бу ҳақда қатор ўрис нашрлари хабарларига асосланган “Свобода” радиоси маълум қилди. Москва марказида бойваччалар учун махсус бунёд қилинган “Камелот” турар-жой комплексидаги бу хонадон Россия ва Ўзбекистоннинг МТС билан боғлиқ ўйинлари гарови сифатида хатлангани тахмин қилинмоқда.
“Гулноранинг квартираси Тергов қўмитаси олиб бораётган иш асосида ҳибсга олинган. Бу сентябрда қўзғатилган жиноий иш доирасидаги қандайдир амалиёт бўлиши ҳам мумкин. Лекин бунга биз алоқадор эмасмиз¸ бундан хабаримиз ҳам йўқ” дейди МТСнинг асосий мулкдори бўлган “АФК Система” корпорацияси вакили.
Маълумки, Россия Федерацияси ИИВ Тергов департаменти Россия Жиноят Кодексининг камдан кам ҳолатларда қўлланиладиган 178-моддаси 2-қисми (Рақобатга йўл қўймаслик, чеклаш ёки уни бартараф қилиш) асосида сентябр ойида "МТС-Ўзбекистон" ширкатининг Ўзбекистондан сиқиб чиқарилгани бўйича иш қўзғаган ва терговлар олиб бораётганди. Гулноранинг квартираси ана шу иш туфайли хатлангани айтилмоқда.