15 February 2008
04:00 -
23:00 - Узбек осужден на 18 лет за изнасилование и убийство официантки в Самаре 22:30 - Фавқулодда ўзгаришлар бўлмаса, Барак Обама АҚШнинг навбатдаги президенти бўлади - Зўраки иқрор, шафқатсиз қийноқ ва... тўкима
23:00 - Узбек осужден на 18 лет за изнасилование и убийство официантки в Самаре

В Самаре к 18 годам лишения свободы приговорен узбек, признанный виновным в убийстве официантки кафе, которая потребовала расплатиться за обед.

Как сообщает пресс-служба областной прокуратуры, «22 июня 2006 года уроженец Узбекистана Фаррух Пирматов, временно проживавший в Самаре, изнасиловал и убил официантку кафе Елену Горбунову, которая потребовала вернуть деньги за неоплаченный обед, после чего завладел ее вещами и скрылся с места преступления.

Суд назначил Пирматову наказание в виде 18 лет лишения свободы с отбыванием в исправительной колонии строгого режима, отмечается в сообщении пресс-службы. // «Газета.Ru»

22:30 - Фавқулодда ўзгаришлар бўлмаса, Барак Обама АҚШнинг навбатдаги президенти бўлади

АҚШнинг тахминнан 30 штатида - бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайловида иштирок этиш истаган номзодларнинг партиялар бўйича бошланғич сайловлари бўлиб ўтди. Бу босқичда АҚШнинг икки асосий партияси - Республикачилар Партияси ва Демократик Партия ўз партияларининг Қурултойлприда расмий номзод бўлишга даъвогарлар (номзодликка номзодлар) ичида штатлар бўйича айри-айри сайловлар ўтказишади. Шу сайловлар натижаларига кўра, партияларнинг ёзда бўладиган қурултойларига делегатлар юборилади. Масалан, маълум бир штатда демократларнинг номзоди Обама учун 60 фоиз овоз берилган бўлса, шу штатдан партия Қурултойига борадиган делегатларнинг 60 фоизи Обама тарафдори бўлади.

Ўтган куни АҚШнинг пойтахти Вашингтон ва унга қўшни бўлган Виржиния ҳамда Мериленд штатларида бошланғич сайловлар ўтказилди. Уларнинг уччаласида ҳам Демократик партиянинг номзоди бўлиш учун курашаётган Барак Обама ғалаба қозонди. Шу уч шататдаги сайлов натижаларини ҳам ҳисобга олиб, бу партия Қурултойига Обама тарафдори бўлиб борадиган делегатларнинг сони 1270 киши бўлибди. Партия ичида унинг ягона рақиби бўлиб қолган Хиллари Клинтон тарафдорларининг сони 1220 киши. Қурултойда ютиб чиқиб, партиянинг президентликка расмий номзоди бўлиш учун Қурултойда 2025 кишининг овозини олиш керак.

Ҳали олдинда 20 штатда бўладиган бошланғич сайловлар бор. Аммо, АҚШдаги сиёсий атмосфера Барак Обама фойдасига ўзгаргандек кўринмоқда.

Алоҳида айтиш керакки, бошланғич сайловлар бошланмасдан олдинги атмосфера тамомийла Хиллари Коинтон фойдасига эди. Шу сабабли, кўпчиликнинг ҳаёлида “АҚШликлар қора танли президент сайлашга ҳали ҳозир эмас” деган фикр бор эди.

Республикачилар ичида сенатор МакКейни сўзсиз олдинда. У ўз партиясининг номзоди бўлишига энди ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Демак, шу йил 4 ноябрда бўладиган президент сайловида Барак Обама ва Жон МакКейни ўзаро мусобақа қилишади. Жорийдаги республиикачи президент Жорж Буш замонида иқтисодда тушиш бошлангани ва Ироқ ҳамда Афғонистиндаги уруш туфайли америкаликларнинг кўпчилиги демократларнинг номзоди учун овоз беришлари муқаррардек кўринади. Обама ҳам оқ танли бўлганда эди, президент аниқланди деса ҳам бўларди. Аммо, ҳозир табиатан консерватив бўлгани учун анъанавий республикачиларга овоз бериб келган, аммо ҳозир бу партиянинг сиёсатидан норози бўлганлар, қора танли демократга овоз берадиларми ёки йўқ, деган савол ўртага чиқмоқда. АҚШнинг навбатдаги президенти ким бўлиши шу саволнинг жавобига боғлиқ.

АҚШ бугун жиддий ўзгаришларга муҳтож. Шу сабабли оддий америкаликлар сиёсатда янги исм бўлган Барак Обамага афзаллик беришларининг эҳтимоллиги жуда катта.

Зўраки иқрор, шафқатсиз қийноқ ва... тўкима суд қарори (“Эзгулик” жамиятнинг 10-чи сонли пресс-релизи, 14.02.08)

2007 йилнинг 13 февралида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Азим Худойбердиев адолат пиринципларига мутлақо тўғри келмайдиган суд ҳукмини ўқиб эшиттирди. Маҳкамада мамлакатимиз конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат хавфсизлигига раҳна солиш сингари бир қанча айбловлар билан жазога торилган фуқаролар Умархон Жалилов, Феруз Пўлатов, Қодир Мирзахоновлар узоқ муддатли қамоқ жазосига юборилди. Хусусан, 17 йиллик қамоқ жазоси олган фуқаро Қодир Мирзахонов маҳкама раисининг совуққонлигидан довдираб қолди. 9 йиллик муддатга озодликдан маҳрум қилинган Умархон Жалилов ҳамда Феруз Пўлатовларга нисбатан дастлабки тергов ва суриштирувлар чоғида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қийноқ усуллари қўлланилгани маълум бўлди ( “Эзулик”нинг 20 сонли пресс-релизи, 20.12.2007).

Аммо суд маҳкама жараёнида зўраки иқрорномалар сири фош этилганига қарамай тергов органининг буюртмасини бажарди. Ишда жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятованинг таъкидлашича, дастлабки тергов ва суриштирувлар чоғидаёқ айбланувчилар ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум этилган, улардан шафқатсиз қийноқ ва босимлар остида иқрорномалар олинганди. Хусусан, жамиятнинг 2007 йил ..даги 00-сонли релизида айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан, Фарғона вилояти МХХ ва ИИБ вакилларининг гўёки тезкор тадбир деб аталган босқинчилиги даврида фуқаро Рамз Қўшоқов кўп қаватли бинодан улоқтирилган ва воқеа жойида жон таслим қилган. Худойбердиев раислик этган буюртма маҳкама ана шу қотилликни ўз жонига қасд қилиш, дея расмийлаштирди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тергов давомида мамлакат Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармасига бир неча марта мурожаатлар билан чиқиб, айбланувчиларга нисбатан жамоатчи ҳимоячилар тайинлади. Аммо ИИВ терговчилари Шаҳзод Раҳматуллаев ва Бегмоновларнинг зўровонлиги, тергов бошқармаси раҳбариятининг ҳомийлиги остидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли пуфлаб шиширилган сохта жиноят иши юзага келтирилди. Айблов хулосалари, тергов сўроқлари ва баённомалари тўлдирилиб, сўнгра айбланувчиларга мажбурий равишда имзолар чектирилди.

Айбланувчиларнинг саломатлиги ёмонлашган, уларга жисмоний қийноқ ва руҳий босимлар ўтказилган паллада гумондорларнинг илтимосномалари асоссиз равишда рад этилди. Мазкур ҳолатлар маҳкама жараёнлари чоғида терговчи ва суриштирувчиларни сўроқ қилиш пайтида юзага чиқди. Судья мазкур қийноқларнинг амалга оширилганига тўла амин бўлди. Аммо у барибир профессионал лаёқатини шубҳа остига қўйиб, терговнинг хом-хатала ишини қонунлаштирди. Айбланувчиларнинг Қўқон шаҳрида рўза ифтори чоғида қўлга олиниши билан боғлиқ ўта кулгили вазияти, ҳуқуни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг шармандали қилмишларидан кўз юмди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Респубдикаси Жиноят Кодексининг сининг 244-2 1 кисми буйича Умархон Жалилов ва Феруз Пулатовлар, ЖК сининг 242-моддаси 1 ва 2 кисмлари, 155 моддаси, 3 кисми «а» ва «б» бандлари, 156 моддаси 3 кисми «а» ва «д» бандлари, 159 моддаси 4 кисми, 161 моддаси, 244-1 моддаси 3 кисми «а» ва «в» бандлари, 244-2 1 кисми, 223-моддаси 2 кисми «б» банди, 246 моддаси 1 кисми, 247 моддаси 3 кисми «в» банди, 248 – моддаси 2 кисми, 25-97 моддаси 2 кисми «м,о,п» бандлари ва 273-моддаси 5 кисми билан айбланган бу шахсларнинг жиноят иши жиддий тафтишга муҳтож, деб ҳисоблайди. Терговчи ва судьянинг профессионал лаёқатини шубҳа остида қолдирувчи мазкур жиноят иши давомида мамлакатимиз процессуал қонучилиги, Инсон ҳуқуқларининг Умумжаҳон декларацияси ва БМТнинг Қийноқларга қарши Конвенцияси талаблари бузилганини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ва Олий судини мазкур ҳукмга нисбатан тегишли тартибда протест беришга чақириб, юқори инстанция судларини ишни пухта кўриб чиқишга ундайди. Жамият фаоллари юқори инстанция судларида ҳам мазкур шахсларга нисбатан жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этишини маълум қилади.

18:00 - “Эзгулик”: қаровсиз юртдошларимиз тақдиридан хавотирдамиз (Пресс-релиз № 9, 14.02.08)

“Сизлардан илтимос мани улдирмасдан яна бирор йулини кидириб мани Интепол оркали Узбекистонга олиб кетишни бирор одам билан гаплашиб куринглар илтимос жавоб кутаман”, “кеча мани судда жабрланувчини кариндошлари мани улдириш у-н одам келибди билмадим ментлар мани жабрланувчиларга ёмонлаб тухмат килибди терговчи хам делани ёлгон тухмат сузларни ёзган экан. Жабрланувчи терговчини гапига ишониб энди мани улдиртириб юборар экан...”. Бу сўзлар ҳозирда Владивосток шаҳар Партизанский проезди 28 б СИ 25/1-97 манзилдаги хос тергов изоляторида сақланаётган юртдошимиз Собир Омоновдан SMS воситасида олинган маълумотлардир.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Наманган вилояти Поп туманидаги Пилол қишлоғида яшовчи фуқаро Нилуфар Имомова турмуш ўртоғи Собир Омоновнинг тақдиридан хавотир билан ёзган мурожаатида унинг ўрис ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қийноққа солинаётганини таъкидлаган. Хусусан, мардикорчилик учун Владивостокка бориб, уйига қайтаётганида Қозоғистон ҳудудида қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган мазкур юртдошимиз Россиянинг кўплаб инсон ҳуқуқлари, меҳнат мигрантлари ҳақлари билан шуғулланувчи ташкилотларига мурожаат қилгани қайд этилади. Афсуски, у мурожаат қилган ташкилотлар мусофир юртдошимизга ёрдам қўлини чўзмаётир.

Нилуфар Имомова турмуш ўртоғига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида унинг ҳуқуқлари топталгани, унинг туҳмат ва ҳимоясизлик қурбони бўлганини таъкидлайди. Тергов жараёнида ҳатто унга оддий адвокат берилганида ҳам унинг оқланиши мумкин бўлганидан таассуф билдиради. Энг ёмони, жабрланувчиларнинг қариндошлари юртдошимизга ўлдириш билан пўписа қилаётир. Имомованинг айтишича, телефон орқали маълумот келмагунича ҳатто унинг қотилликда гумон қилинаётганини ҳам билишмаган. Шу боисдан ҳам юртдошимизнинг ўзга юртда хўрликда, ҳимоясиз қолгани бизни чуқур изтиробга солди. Илло, айни ҳолат каби ҳодисалар кўплаб учраётган ҳозирги кунда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кескин ислоҳотларни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатимизда юзага келган оғир иқтисодий кризис, унинг келтириб чиқараётган фактори — ўзга юртларга нон излаб бориб, қурбон бўлаётган қаровсиз фуқароларимиз тақдиридан хавотирда эканини изҳор этади. Россиялик ҳамкасбларимиз - ҳуқуқ ҳимоячиларини Собир Омоновнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақиради. Ўзбекистон ҳукумати, жамоатчилик ва сохта ҳисоботлардан нарига ўтмаётган мамлакат Омбудсмани, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ маъмурияти ва бошқа жамоатчилик институтлари эътиборини юқоридаги каби юзлаб фуқаролар тақдири, мазкур муаммони келтириб чиқараётган омилларга қаратади. Ўзбекистон ҳукуматини бу борада кескин ислоҳотлар бошлашга чақиради.

10:00 - Тошкентда йирик наркобарон қўлга олинди

Казинформ қозоқ ахборот ширкати тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон Россия, Тожикистон ва Қозоғистон махсус хизматлари томнидан ўтказилган қўшма рейд натижасида Тошкентда истиқомат қилиб келган фуқаро Б.Маҳмудхўжаев қўлга олинган. Мазкур шахс Тожикистондан Россияга қадар катта ҳудудда йирик наркотик ташувчи тузилма ташкил этган, йирик оғуфуруш гуруҳга раҳбарлик қилган. Ҳозирга қадар гуруҳнинг 42 нафар фаоли ҳибсга олиниб, улардан 100 килограммдан ортиқ героин моддалари мусодара этилган.

Йирик наркобароннинг ҳибсга олиниши Тошкентда узунқулоқ миш-мишларнинг болалашига сабаб бўлди. Гўёки, мазкур наркогуруҳ Ўзбекистон ҳукуматидаги айрим доираларга тегишли бўлиб, гуруҳнинг Тожикистон, Қозоғистон ва Россиядаги фаоллари қўлга тушгач, Маҳмудхўжаевни тутиб топширишга мажбур бўлганлар. Шу пайтгача қилинган жиноятлар, оғуфурушлик энди айбланувчилар зиммасига ағдарилиб, жиноий халқа қайтадан тузилса керак.

Пойтахт марказида босқинчилик

Тошкентнинг Бешёғоч майдони яқинидаги Арпапоя кўчаси аҳолиси анчадан бери нотинч. Боиси, бу ҳудудда “Global Project Management Inc” номли Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ўз офисини бунёд этмоқчи. Шу боисдан аҳолининг бир қанча турар-жой бинолари бузилиши лозим. Аммо на Ўзбекистонда, на Россияда рўйхатга олинмаган бу ажнабий ширкат уй-жойлари учун айрим кишиларга бирмунча кам ҳақлар таклиф этмоқда, кимдир эса бу компаниянинг мамлакатга кирганидан мўмайгина пул ишлаб олди. Масалан, маҳаллада эскироқ отаҳовлиси бўлган “Ўзбексавдо” компанияси раҳбари Зафар Омонов бир миллион АҚШ доллари миқдорида бадал олган. Бу маҳалла аҳлида норозилик уйғотиб, масала жанжалгача бормоқда.

43 йилдан бери маҳаллада истиқомат қилиб келаётган 1-гуруҳ ногирони Ҳабибулла Қодирхоновни уйидан мабжурий равишда чиқариб ташлаш арафасида туришибди. Унинг саҳни бир неча сотих бўлган ҳовлиси учун кўп қаватли уйлардан 2 хонали уй таклиф этишмоқда, фуқаро эса бунган рози эмас. Судлашувлардан тинкаси қуриган ногирон хорижлик зўравонларнинг пўписасидан юрак олдирган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларига маълум бўлишича, бу компания Доминикан Республикаси (Марказий Америка)да рўйхатга олинган, ҳатто тайинли бизнес режаларига ҳам эга эмас. Афтидан, қандайдир жиноий фаолиятни “қонунлаштириш” учун тузилган бу нефть компанияси билан аҳоли ўртасидаги зиддият жиддий тус оладиган кўринади.