29 October 2012
06:35 -
Дунёнинг биринчи хусусий фазовий кемаси ерга қайтди, мусулмонлар нима билан овора?
Дунёнинг биринчи хусусий фазовий кемаси ерга қайтди, мусулмонлар нимав билан овора?
АҚШда SpaceX компанияси тарафидан яратилган дунёнинг биринчи фазовий юк кемаси Халқаро Фазовий Станциядан (ХФС) айрилиб, бир неча соатдан кейин Тинч океанининг Калифорния қирғоқларига яқин бир жойида сувга қўнди. Бу ҳақда SpaceX компанияси twitter орқали бир оз аввал хабар тарқатди.
Кема XФСдан 900 кг юк олиб келибди, унинг ичида ХФСдаги астронавлардан сал кам бир йилдан бери анализ учун тўпланган намуналар бор.
Қаранг, роппа-роса 55 йил аввал фазога биринчи сунъий йўлдош учирилган эди, кейин одам ҳам учирилди. Ойдан кейин Марсга одам учириш учун тайёргарликлар бошлаб юборилган. Мана энди, фазони хусусий кемалар ҳам эгаллашмоқда. Нисбатан қисқа вақтдан кейин шахсий кемалар ҳам пайдо бўлиши шубҳасиз.
Яқиндагина “Трактор шайтоннинг аравасидир, мусулмонлар уни ҳайдамслиги керак” деб юрган мусулмонларнинг жоҳил уламолари эса, дунё қаёққа кетаётганини ҳам тушунмасдан, ҳали ҳам исломий давлат қуриш, халифалик тузиш ғоялари билан яшашмоқда.
Бугунги хабарларда айтилишича, ўзларини Нигериядаги насронийларнинг черковида портлатган икки мусулмон ўлимчи-террорист бир неча насронийни ўлдиришган, ундан кўпини ярадор қилишган. Айб бу икки саводсиз ўлимчи-террористда эмас, тамошабиндек бўлиб турган, аслида, террористларни рағбатлантираётган, демак, бундай нарсаларни қўллаб-қувватлаётган Ислом уламоларида. Уларнинг ақли қачон киради? Исломда ислоҳотлар лозимлиги биринчи бўлиб очиқча “Ҳаракат” сайтининг саҳифаларида ёзилди. Энди ислоҳотларни насронийлар қилиб беришини кутиб ўтирамизми? Йўқ, ўзимиз қилишимиз керак.