29 October 2012
06:16 -
Украинада парламент сайлови тугалланди, ҳеч бир партия кўпчилик овозга эга бўлмайди
Кеча бу мамлакатнинг бир палатали парламенти - Олий Радага сайлов бўлиб ўтди. 450 депутатнинг ярми партиялардан, қолган ярми мажоритар округлардан сайланди. Марказий Сайлов Комиссияси сайловларда умумий сайловчиларнинг 57 фоизи қатнашганини билдирди.
Олий Раданинг аввалги таркибида депутаталр сони бўйича Регионлар Партияси биринчи ўринда бўлса ҳам, унинг бир ўзи кўпчиликнинг ташкиил этмасди. Бу партия коммунистлар ва социалистлар билан коалиция тузган эди.
Кечаги сайлов битар-битмас, турли сўровнамаларнинг натижалари эълон қилинишга бошлади. 3 та ташкилот exit-poll ўтказган экан. Уларнинг натижалари бир-биридан фарқ қилса ҳам, ҳамма ерда Регионлар Партияси биринчи, қамоқда ўтирган Юлия Тимошенконинг “Баткившчина” блоки иккинчи ўринни эгаллаган. Бу натижаларни умумлаштирилга ҳолда шундай келтириш мумкин:
Регионлар Партияси - 28-30%
“Баткившчина” блоки - 18-24%
“УДАР” блоки - 10-15%
Коммунистик Партия – 9-12%
“Озодлик” партияси - 6-12%
Қолган партиялар, жумладан, Виктор Юшченконинг партияси, 5 фоизли тўсиқдан ўтолмаган.
Демак, янги парламентда ҳам ҳеч бир партия кўпчилик овозга эга бўлмайди. Коммунистлар яна Регионлар Партияси билан бирга бўлишлари аниқ, лекин уларнинг яна бир ҳамкори - социалистлар - парламентга киролмаган. УДАР (Украинский Демократический Альянс за Реформы) партияси эса “Баткившчина” блоки билан коалиция тузишга ҳазир эканлигини дарҳол эълон қилди. Миллатчиларнинг “Озодлик” партияси ҳам бу коалицияга қўшилиши мумкин.
Маълумки, ҳозирги Президент Виктор Янукович Регионлар Партиясининг лидери. Демак, Президент ҳар қадамда мухолифатнинг қовоғига қараб иш олиб боришга мажбур бўлади.
Агар УДАР, Баткившчина ва “Озодлик” мустаҳкам коалиция тузолса, бир маҳаллар афсонавий бўлган зарғалдоқчиларнинг мавқеи кучайган бўларди. Аммо, улар бирлашиб ҳам Юлия Тимошенкони озод қилишга эришоладиларми, деган саволга ҳозир жавоб бериб бўлмайди.