25 October 2012
06:06 -
Путин эс-хушини йўқотди, мухолифат рухсатсиз минтинг қилмоқчи
Владимир Путин яқинда президентлик сайловида ғолиб чиққан бўлса ҳам, сайловларнинг очиқдан-очиқ сохталиги, мухолифатнинг катта норозилик намойишлари, турли сўрономалрга кўра, унинг халқ ичида рейтинги тушиб бораётгани каби факторлар унинг тахтини силкитиб қўйди. У аввалига 10-12 йил олдин ишлатган усуллари билан мухолифатнинг танобини тортиб қўймоқчи бўлди, аммо замон бутунлай бошқа эди, у кутган натижасига эришолмади.
Ҳозир у кўринишидан эс-ҳушини йўқотган. Май ойидаги норозилик намойишчиларидан бир неча киши ҳибсга олингани, мухолифат лидерларига қарши жиноий иш очиш мақсадида кулгили айбномлар тўқилаётгани ҳам Путин эс-ҳушини йўқотганини кўрсатади.
Путиннинг одамлари ҳозир қилаётган яна бир иш – унинг обрўсини мутлақо тушириб юбориши шубҳасиз.
Бу нима иш? Россиянинг Федерал Тергов Комитети 19 октябрь куни Давлат Думасининг “Адолатли Россия” партиясидан сайланган депутати, мухолифат лидерларидан бири Илья Понамаревнинг ёрдамчиси Леонид Развозжаевга қарши жиноий иш очиб, дарҳол қидирув эълон қилди. Нима эмиш, Россиянинг НТВ телеканалида намойиш этилган бир фильмда “Сўл Фронт” координатори Сергей Удальцов, унинг ёрдамчиси Константин Лебедев ва Леонид Развозжаев Гуржистон парламенти комитетларидан бирининг раҳбари билан Минскда учрашгани ва у мухолифатчиларга давлат тўнтариши қилиш учун пул беришга ваъда қилгани кўрсатилган эмиш.
Ҳатто мутахассис бўлмаган одамлар ҳам бу фильнинг сохталигини, унинг сифати яхши бўлмагани, овозлар яхши эшитилмаётганини айтиб, у жиддий айбномага асос бўлолмаслигини гапирмоқдалар. Тергов Комитети эса, дарҳол жиноий иш очиб, нима учундир айнан Леонид Развозжаевни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарибди.
Бундан кейинги воқеалар будан ҳам шубҳали ва қонунларга зид равишда давом этишга бошлади.
17 октябрь куни Россияни тарк этган Леонид Развозжаев, ўзига қарши иш очилганини ўрганиши биланоқ, яъни 19 октябрь куни, БМТнинг Киевдаги Қочоқлар Бош Комисарлигига қочоқ мақоми олиш учун ариза бериб, Комиссарлик биносидан чиқиши билан ғойиб бўлди. Илья Понамарев унинг Киевдан ўғирлаб кетилганини иддао қилди. 2 кундан кейин Леонид Развозжаев Тергов Комитетига ўз ихтиёри билан келиб, айбларни бўйнига олгани эълон қилинди. Сталин-Берия замони бўлса эди, Леонид Развозжаевни яширинча суд қилиб, дарҳол йўқ қилиб ташлашарди. Аммо, замон бошқа, Путин аҳмоқ шуни ҳам тушунмайдими?
Президент қошидаги Россиянинг машҳур кишилардан иборат Жамоат Комитети дарҳол тўпалон кўтарди. Кеча Леонид Развозжаев билан Россиянинг Омбудсмени Владимир Лукин, кейин Москва Жамоатчилик Кузатув Комиссиясининг аъзолари учрашдилар.
Леонид Развозжаев уларга айтишича, уни Киевда кимлардир тўсатдан бир минибусга тиқиб, кейин кишанлаб, Россия чегарасида русларга топширишибди, руслар (ким бўларди, кегебечилар-да) уни 2 кун Брянскда ертўлада ушлаб туриб, қаттиқ қўрқитиш билан, хусусан, хотини ва болаларини йўқ қилиш таҳдиди билан, ўзлари истаган нарсаларга иқрор қилдиришибди. Сўнгра, кишандаги қўллари билан ўз айбига иқрорлиги, ўз хоҳиши билан Тергов Комитетига таслим бўлгани ҳақида ариза ёздириб олишибди. Ҳозир у Тергов Комитетининг изоляторида ётибди.
Қаранг, бу воқеалар Сталин замонида эмас, 21 асрда, Путин замонида бўлмоқда. Дунёнинг энг ёмон 10 диктатураси рўйхатига кирган Ислом Каримнинг Ўзбекистонида эмас, Россияда бўлмоқда.
Будай разилликлар очилгандан кейин ҳам, Путин эскиси каби ҳукмраронлик қиламан деб ўйласа, янглишади.
Мухолифатнинг 2 кун аввал сайланган Кординацион Комитети бундай ишлар қаршисида, қонунларнинг 15 кун аввал ариза бериш талабини бажариш учун вақт йўқлигини урғулаб, 27 октябрь - шанба куни оммавий норозилик акциялари ўтказишга қарор қилди.