25 October 2012
04:19 - Туркманистонда Қурбон байрами кунлари учун маош тўланади
Ўзбекистонда Қурбон байрами 26 октябрь - жума кунига тайинланди, ўша куни дам олиш куни бўлади. Яъни, шу куни одамлар ишламайдилар, аммо шу кун учун ҳам иш ҳаққи оладилар.

Туркманистон Президенти яна ҳам олдинга кетибди. Бу мамлакат ахборот воситаларининг билдиришича, Туркманистонда ҳам Қурбон байрами 26 октябрга тайинланган. Аммо, байрам уч кун бўлгани, унинг икки куни, яъни 27 ва 28 октябрь – шанба ва якшанбага тўғри келгани cабабли, ҳаммага бу икки кун учун ҳам иш ҳаққи тўланади.

Нима ҳам дердик, яшасин Туркманбоши-2, йўқолсин Режимбоши!