24 October 2012
21:09 - Қозоғистон Президенти Австиядан кейин Чехияга келди, ўз мамлакатининг хаб эканлигини урғулади
Нурсултон Назарбой Австрияга қилган икки кунлик расмий ташрифидан кейин кеча Чехига келди. Бу Қозоғистон Президентининг Чехияга қилган биринчи ташрифи экан.

Нурсулто Назарбой Чехия давлаи раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишдан ташқари Қозоғистон-Чехия бизнес форумининг очилишида нутқ сўзлаб, ўз мамлакати Россия ва Белорусия билан биргаликда сал кам 170 млн киши учун иқтисодий хаб бўлиши мумкинлигини, бу уч мамлакат ўртасида божхоналар йўқ қилиниб, молларни ташиш арзонлашгани ва бу уч мамлакатнинг инфраструктарасига кириш осонлашганини урғулабди.


Эртадан бошлаб, бу сўзни ишлатишга бошлайдиган Ислом Карим учун маълумот: Хаб – энг умумий маънода кўп нарсаларни бири-бирига боғловчи техник қурилмаларни ифодалаш учун ишлатиларди, ҳозир бу сўз билан ҳар қандай боғловчи нарсани ифолаш модага айланган.