24 October 2012
20:35 -
“Ҳаракат”нинг тахмини тўғри чиқмади, Ўзбекистон “Doing Business 2013 - Бизнес қилиш 2013” рейтингида 154-чи ўринни олгани эълон қилинди

Қаранг, душманларимиз чапак чалса бўлади, gazeta.uz бу ҳақда хабар берибди ва Ўзбекистон 168-чи ўриндан 154-чига кўтарилганини улуғ воқеа сифатида тақдим этибди. Аммо, табиий, биз Марказий Осиёда ҳаммадан, хатто Тожикистондан ҳам орқада эканлигимиз, Қозоғистон 49, Гуржистон 7-чи (!!!) ўринда эканлиги gazeta.uz тарафидан тилга ҳам олинмабди.
Хуллас, хабарчилик бизда ҳали ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас.