20 October 2012
21:41 - Озарбайжон мухолифатига Бокуда митинг ўтказтирмадилар
Мустақил “Турон” агентлигининг хабарига кўра, бугун маҳаллий вақт билан 15:00 да Бокудаги Фонтанлар майдонида “Парламент тарқатилсин” талаби билан митинг ўтказмоқчи бўлганлар – мухолифат партияларининг ёшлар қаноти вакиллари экан.

Белгиланган вақтдан бироз аввал “Мусават” Партиясининг қароргоҳидан чиққан тахминан 20 кишилик ёшлар гуруҳи дархол милиция томонидан кшлаб кетилди, дейилади ўша агентликнинг хабарида. “Фонтанлар майдони” милиция кучлари тарафидан қуршаб олинган. Бошқа партияларинг вакиллари ҳам шу майдон атрофидан ушлаб кетилган. Ҳаммаси бўлиб, тахминан 50 киши ушлангани айтилмоқда.