20 October 2012
21:41 - Мисрнинг “Мусулмон Қардошлари” янги раис танлади
Маълумки, бу тоқатлироқ деб ҳисобланадиган исломчилар партиясининг аввалги лидери Муҳаммад Мурси бир неча ой аввал мамлакат президенти этиб сайлангач, қонституциянинг талабига мувофиқ партия раислигидан истеъфога чиққан эди. Бугун унинг ўрнига мамлакат парламентининг спикери, консерватор ҳисобланадиган Саад ал-Катат раис этиб сайланди, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида.

Партия раислигига шу пайтгача раис ўринбосари бўлиб келаётган Эссам ал-Эриан ҳам даъвогор бўлибди. Аммо, Саад ал-Катат қурултой қатнашчиларининг 581 овозини олган бўлса, ислоҳотчи ҳисобланадиган Эссам ал-Эриан 283 овоз олган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусни Муборак ҳукмрон бўлган даврда “Мусулмон Қардошлар” сиёсий саҳнага расман киритилмаган, яъни феълан тақиқ остида эди. Унинг юзлаб фаоллари қамоқларда ётиб чиққан.

Расмда - Эссам ал-Эриан, Саад ал-Катат ва Муҳаммад Мурси.