19 October 2012
01:08 -
Ҳиндистонга сайёҳ бўлиб борган ҳамюртимиз фожиали вафот этди
Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги Анжуна курортига дам олиш учун борган 24 яшар ҳамюртимиз Сайфулла Икромов сувга чўкиб ўлган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб хабар берган Indiatimes.com нашри Сайфулланинг дўстлари билан пляжга боргани ва чўкканини таъкидлаган. Уни қутқарувчилар сувдан олиб чиқишибди, аммо омади келмаган Сайфулла шифохона йўлида вафот этибди.
Ҳамюртимизнинг жасади Бамболим курорти моргига келтирилгани хабарда таъкидланган.
Ҳамюртимизнинг жасади Бамболим курорти моргига келтирилгани хабарда таъкидланган.