19 October 2012
01:50 - Ўзбекистон “қора бозори”да валюта нархи барқарорлашди
Бугун пойтахтнинг қатор бозорлари ва нуқталарида жойлашган “қора бозор”ни кузатган мухбирларимиз АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати бирмунча мўътадил ва турғун нархларда қолаётгани ҳақида хабар беришди. Уларнинг таъкидича, қарийб бир ойдан бери АҚШ долларининг миллий пулимизга нисбатан қиймати 2680-2700 сўмни ташкил этмоқда. Яъни, 100 АҚШ доллари бор киши 270 000 сўм санаб олади.

Бироқ валюта бозорларига прокуратура қошидаги солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти ва миршаблар томонидан тез-тез рейдлар уюштирилаётгани таъкидланмоқда.