19 October 2012
00:41 - Гулноранинг Швейцарияда ҳибсга олинган одамлари қўйиб юборилди
Швейцария маҳкамаси томонидан пул ювишда гумонланиб, шу йилнинг 29 июль куни Женевада ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари Алишер Эргашев ва Шоҳруҳ Собиров гаров пули эвазига озод қилинди. Прокуратура мулозимининг таъкидича, бу шахслар устидан тергов давом этаевради. Гаров эвазига озод қилиш чораси суд томонидан 15 октябр куни қабул қилинган, “Озодлик”нинг ишончли манбаларига кўра, бу шахслар Тошкентга аллақачон етиб келишган ҳам.

Айнан шу масалада “Озодлик” радиосига ҳеч қандай эътирозимиз бўлмаслиги керак эди. Аммо, радио ўзининг ишончли манбаи МХХдан эканлигини феълан тан олаётгани қизиқдир. Бизнинг бунга ҳеч қандай шубҳамиз йўқ эди ва “Озолдик” радиосининг шу мавзу бўйича ҳам МХХ тарафидан бошқарилаётганини ақли бор эшитувчилар аллақачон тушунишган.

МТС ва унинг Ўзбекистондаги қизи атрофидаги воқеаларнинг бу тариқа ривожланиши феълан иш Гулнора Каримнинг фойдасига бормоқдами, деган савол туғдиради. Бундай хулоса қилишга шошилиш керак эмас. Қолаверса, Швейцария банкларидаги ўзбекистонликларга тегишли 600 миллион франк ҳали ҳам музлаб ётибди. Бу ишни қўзғотганларнинг нишони Алишер Эргашев ёки Шоҳруҳ Собиров эмас. Нишонда Фуҳушадан ҳам анча катта қушлар бор.