18 October 2012
22:50 - Саакашвилининг “Ҳокимиятга демократик йўллар билан келганлар ҳам баъзида кетиш кераклигини унитиб қўйишади” сўзларига Абдураҳим Пўлатнинг эътирози
Руминия пойтахти Будапештда ўтаётган Европа Халқ Партиясининг қурултойида нутқ сўзлаган Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили, жумладан, қуйидагиларни гапирди: “Бир неча кундан кейин Гуржистонда янги парламент кўпчилиги ишга тушади, бошқа сиёсий куч ижрочи ҳокимиятни бошқаришга бошлайди. Бу залда ўтирган делегатлар учун бу оддий воқеадир, аммо бизнинг минтақа ва менинг мамлакатим учун бу оддий ҳол эмас. Демократия нуқтаи назаридан биз муҳим қадамлар қилдик, аммо, кейинги сайловлар ўтмагунча, ҳокимият камида икки марта ўзгармагунча, тўла демократик бўлдик, дея олмайман. Кўплар ҳокимиятга демократик йўллар билан келишади, бироқ, кейин кетишлари кераклигини унутиб қўйишади”.

Михаил Саакашвили мутлақо тўғри сўзлар айтган. Аммо, бу иқтибосдаги сўнги жумлага қўшилиш қийин. Демократик йўл билан ҳокимиятга келган одам, демократик йўл билан кетади албатта. Бу ерда бошқа нарса бор, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Гап шундаки, демократик йўл билан ҳокимиятга келганлар билан гўёки демократик йўллар билан келганларни ажрата билиш керак. Бидзина Иванишвили Гуржистонда айнан Саакашвили яратган  демократик атмосферадаги сайловларни пул ҳисобига ютди, шу сабабли, уни демократик йўл билан сайланган лидер дейиш ҳам қийин.

Масалан, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бир гуруҳ ўзбек демократларини осонликча сотиб олиб, уларнинг иштирокида гўёки демократик сайловлар ўтказди ва президент бўлиб олди. Мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” халқ ҳаракати сайловларга яқинлаштирилмади. Ислом Карим президентликдан демократик йўл билан кетишни унутиб қўйгани йўқ, у ҳеч қачон кетмоқчи эмасди. Биз демократик жамият яратмоқчи бўлсак, диктатурани ҳам, унинг ўрнатилишига ёрдам берган псевдо-демократларни ҳам сиёсий маънода йўқ қилишимиз керак. Бу пседо-демократия ўйинлари натижасида Ўзбек миллати Марказий Осиёдаги етакчи ролини йўқотгани, қирғиз фашистлари томонидан тириклайин ёқиладиган ҳолга туширилганини ҳисобга олиб, бу ўйин қатнашчилари миллат тарафидан жазоланмагунча, Ўзбек ўз мавқеини ҳеч қачон тиклай олмаслигини ҳам тушунишимиз керак.

Жойи келиб қолгани учун айтмоқчиман, деб давом этади Абдураҳим Пўлат, Европа Халқ Партияси - Европа мамлакатларидаги ўнг-марказчи партиялар коллектив аъзо бўлиб кирадиган мега-партиядир. 1992 йили Тошкентда менга қарши уюштирилган бир неча суиқасддан сўнгра Туркияга кетишга мажбур бўлганимдан кйин, бу партия билан алоқа қурганман. Унинг ўша пайтдаги раиси билан хат ёзишганман ҳам. У мени учрашувга ҳам даъват қилганди. Аммо, турли сабаблар, хусусан, молиявий сабаблар билан ўшанда алоқаларни давом эттириш имкони бўлмай қолган.