18 October 2012
22:02 - Бухоро собиқ ҳокими атрофидаги чамбар торайиб бормоқда
Собиқ ҳоким Самойдин Ҳусеновга нисбатан Бухоро вилояти МХХ бошқармаси ва прокуратураси тергов ҳаракатлари олиб бораётгани, унинг жияти Васлиддин Ҳусенов Бухоро шаҳар суди тарафидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниб ҳам бўлгани ҳақида шу йил 12 октябрдаги хабарларимизда айтилганди. Энди гал унинг ўғлига келибди.

Бир қато ахборот воситалари "Озодлик” радиосига асосланиб тарқатган бугунги хабарларга кўра, собиқ ҳокомнинг ўғли ва яна бир жияни ҳам бир неча кун аввал 13 йилга озодликдан маҳрум этилган экан.

Самойдин Ҳусенов атрофидаги чамбар торайиб бормоқда. Бу чамбар темир қафасга айланса керак. Аммо, бундай жазолашлар Ўзбекистонда пораҳўрлик ва коррупциянинг камайишига хизмат қилмайди. Диктатура бор экан, давлат мулкини ўғирлаш, порахўрлик ва коррупция гуллайверади. Аслида, Оллоҳ одамларга нафс берган эканми, бу иллатларни йўқ қилиб бўлмайди ҳам. Демократик жамиятдагина уларнинг кўламини кескин камайтириш мумкин, холос.