18 October 2012
14:12 -
Қримтатарлари сайловлар олдидан икки эмас, уч ўт ўртасида қолмадиларми?
Маълумки, зарғалдоқчилар инқилоби даврида қримтатарлар Виктор Юшченконинг партиясидан номзод кўрсатиб, Мустафа Жамил ўғлининг депутат бўлиб сайланишига ҳам эришган эдилар. Зарғалдоқчилар иккига бўлиниб, икки қисмнинг лидерлари Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко бир-бирига душман бўлиб кетиши, қримтатарларини қийин аҳволга қўйди. Чунки сўровномаларга кўра, Юшченокнинг партияси 28 октябрда бўладиган парламент сайловларида 1 фоиз атрофида овоз олиши ва парламентга ўтолмаслиги кутилмоқда. Юлия Тимошенконинг “Баткившчина” коалицияси эса, 10 фоиздан кўпроқ овоз билан парламентга кириши аниқ.
Бундай шароитда қримтатарлари Юлия Тимошенконинг коалициясини танладилар, Қримтатарлар Мажлиси ўз халқини бу партияга овоз беришга чақирмоқда. Бу партия номзодлари ичида қримтатарларининг ҳам вакили ёки вакиллари бор бўлса керак.
Аммо, шуни айтиш керакки, қримтатарлари уч ўт ўрасида қолган бўлсалар ҳам керак. Улар авваллари Виктор Януковичнинг руспараст Регионлар Партиясига тамомийла қарши эдилар. Аммо, айнан бу партиянинг таклифи билан бирон минтақада аҳолисининг 10 фоиздан кўпроғи украинчадан бошқа тилда гаплашса, бу тилга феълан давлат тили мақоми бериладиган бўлди, Қрим аҳолисининг 10 фоиздан кўпини ташкил этувчи қримтатарларининг лидерлари, ўзларнинг келгинди эмас, ерли аҳоли эканлигини эслатиб, Қримда қримтатр тили бу қонунга боғлиқ бўлмаган ҳолда давлат тили мақомига эга бўлиши кераклигини гапирсалар ҳам, аслида, айнан шу қонун асосида уларнинг тилини мақоми юксалди. Қримтатрлари уч ўт – “Юлия Тимошенко - Виктор Юшченко - Виктор Янукович” орасида ёниб, улардан бирини танлашга мажбур эдилар.
Хуллас, қримтатарлари Юлия Тимошенконинг коалициясини танладилар. Улар Виктор Юшченконинг партиясидан юз ўгиришни истамаслар ҳам, шундай қилишга мажбур бўлганларини тан олиш керак.