18 October 2012
13:02 - Иккиқат аёлларга чалқанча ётиш тақиқланади
ББСининг Англияда чиқадиган The Daily Mail газетасига асосаланиб хабар беришича, Австралия бўйлаб 295 иккиқат аёлнинг туғишдан авалги ойларини кузатиш натижасида, чалқанча ётадиганларнинг ўлик бола туғиш ёки вақтидан олдин туғиш эҳтимоллиги бошқаларникига қараганда 6 марта кўп эканлиги аниқланибди.

Тадқиқотларнинг раҳбари Адриенн Гордон бундан аввалги кузатишлар ҳам иккиқат аёл узоқ вақт чалқанча ётса, ҳомилага қон оқимининг келиши камаяшини кўрсатган экан. Ўнг тарафда ётиш ҳам қон оқимини камайтиради. Маълум бўлишича, иккиқат аёлларнинг ¾ қисми инстинктив равишда тўғри ҳолатни танлаб, чап биқинда ётишар экан. Айнан чап биқинда ётиш ҳали туғилмаган жажжи чақалоқ учун энг қулайлиги маълум бщлибди.

Туғилиш вақти яқинлашган сари боланинг қимиллашлари камайиши табиийдир, деган ва шу пайтгача кенг тарқалган фикр ҳам хато бўлиб чиқибди. Чақалоқ қанча қимирловчан бўлса, унинг соғлом туғилишининг эҳтимоллиги юксак бўлар экан.

Оналарни чап биқинда ётиш инстинктини олқишлаш билан бир қаторда, инстинкти бўлмаганларни шундай ётишга ундаш керакка ўхшайди.