15 October 2012
17:02 -
Алишер Навоий кутубхонасидаги ўтказиладиган Ҳафталикда Ислом Каримга ҳурматсизлик кўрсатилмоқчи

Ҳафталик доирасида бир қатор тадбирлар режалаштирилаётган экан. Улар ичида таниқли ёзувчилар, шоирлар ва бошқа санъат арбоблари билан учрашувлар бошлаб, кутубхона бўйлаб саёҳатлар уюштиришгача бор. Буларнинг ҳаммаи нафақат ёшлар, балки ҳамма учун фойдали бўлиши муқаррар.
Аммо, Ҳафталик ташкилотчилари Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, нафақат сиёсат ва иқтисод, балки ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларидаги ривожланишларнинг раҳнамоси бўлган Президент Ислом Каримнинг номини ҳам тилга олмаганлари, унинг ўзбек халқини ахборот билан таъминлаш йўлидаги буюк хизматларига бағишланган махсус тадбир ёки тадбирлар режалаштирмаганлари – мамлакат раҳбарига ҳурматсизликдан ташқари, унга нисбатан фитнадир. Умид қиламизки, кутубхонанинг саводсиз раҳбарлари бу камчиликни тузатадилар ва Ислом Каримни Ҳафталик доирасидаги ҳамма тадбирларнинг марказига қўядилар. Кутубхонанинг номини ўзгартириш қийин, аммо у жойлашган бинони Ислом Карим номи билан аташ масаласи ҳам Ҳафталик давомида ҳал этилиши лозим.