12 October 2012
02:24 - АҚШ ва Ўзбекистон наркотикларга қарши биргаликда курашади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, АҚШнинг Наркотикларга қарши кураш агентлиги Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси директори Марк Дестито мазкур вазирликда бўлди ва вазир ўринбосари Адҳам Аҳмадбоев бу борада Меморандум имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, энди икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари наркотикларга қарши курашда ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон ИИВ маълумотига кўра, ўтган йилда мамлакат бўйича 5.5 тонна наркотиклар мусодара қилинган. Бу 2010 йилга солиштирганда 800 килограммга кўпроқдир. Мусодара қилинаётган наркотикларнинг ҳажми ортмоқдами, демак, наркаторфик ҳам кўпаймоқда.